Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХК IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржанинг ишида қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржани ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «Ўзэкспомарказ МКМ» АЖ павильонларида 2015 йилнинг 26 октябридан 5 ноябригача IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» МХК тармоқда ишлаб чиқарилаётган ва акциядорлик компаниялар ва корхоналар томонидан холдингнинг ягона стендида тақдим этилган кенг кўламдаги турли маҳсулотларини намойиш қилди.    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилги Қарори билан маъқулланган ва 2019 йилгача мўлжалланган Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш дастурига фақат жорий йилнинг ўзи учун маҳаллийлаштириш даражаси 36 фоиздан ортиқ бўлган 17 та тармоқ лойиҳалари киритилди. Ушбу тадбирнинг саноат ва кооперация майдонида кейинги 2016 йилда музокаралар ўтказиш, янги контракт ва шартномаларни қайд қилиш ва имзолаш бўйича самарали ишларни амалга ошириш учун барча керакли шароитлар яратилди.  

Ўтказилган тадбир давомида акциядорлик компаниялар ва корхоналар томонидан 2016 йил учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни сотиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича 756 та шартномалар тузилди ва рўйхатга олинди.  

Шунингдек, Кооперацион биржа жараёнида 2016 йилда тармоқ маҳсулотларини экспорт қилишга қаратилган қатор контрактлар имзоланди.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:51

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech