Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Шов-шувлар ўринсиз!

Муҳтарам ҳамюртлар! Азиз истеъмолчилар! Гувохи булаетганингиздек, бир неча кундан бери айрим ҳудудларидаги, шу жумладан Тошкент шаҳридаги АЁҚШларда автобензинга бўлган навбат кўпайиб, Сиз – истемолчиларимизга маълум даражада ноқулайлик туғдирмоқда ва бу ҳол ҳақли равишда эътирозларингизга сабаб бўлмоқда. Компаниямиз мутасадди ходимлари тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда вазиятни ўрганиб, уни бартараф этиш юзасидан барча чораларни амалга оширмоқда.

Тошкент шаҳри ва жойларда сайёр гуруҳлар тузилиб, улар кечаю-кундуз назорат ва таҳлил ишлари олиб боришмоқда. Таҳлилларимизга кўра бундай ҳолатга айрим шов-шув ишқибозлариларининг “Ёнилғи ишлаб чиқариш камайиб кетганлиги сабабли, автобензин тақчиллиги юзага келиб, унинг нархи ошиб кетар экан”, “Бозорга чиқариладиган автобензиннинг лимити тугапти” – деган уйдирмаларига ишонган баъзи ҳамюртларимизнинг автобензинни мумкин қадар кўпроқ заҳира қилиб олишга ҳаракат қилаётганлиги ва мазкур вазиятдан фойдаланиш илинжида бўлган нопок кимсаларнинг чайқовчилик йўлига ўтаётганлиги ҳам сабаб бўлмоқда.  Аввал хабар қилганимиздек, сўнгги кунларда республикамизнинг айрим ҳудудларидаги, шу жумладан Тошкент шаҳридаги баъзи АЁҚШларда автобензинга бўлган навбат кўпайиб, аҳолига муайян даражада ноқулайлик туғдирмоқда ва эътирозларга сабаб бўлмоқда. Таҳлилларимизга кўра бундай ҳолатга айрим шов-шув ишқибозларининг “Ёнилғи ишлаб чиқариш камайиб кетганлиги сабабли, автобензин тақчиллиги юзага келиб, унинг нархи ошар экан” – деган уйдирмаларига ишонган баъзи ҳамюртларимизнинг автобензинни мумкин қадар кўпроқ заҳира қилиб олишга ҳаракат қилаётганлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

“Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси Сизларни тўлиқ ишонтириб таъкидлайдики, мамлакатимизда автобензин ва бошқа ЁММлар таъминоти бўйича муаммо йўқ, бўлмайди ҳам. Чунки, Республикамизда жаҳон стандартларига жавоб берадиган барча ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда. Нефть хомашёси нафақат мамлакатимиз ички эҳтиёжини қондириш учун, балки муайян миқдордаги ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини экспорт қилиш учун ҳам етарли миқдорда қазиб чиқарилиб, қайта ишланмоқда.  “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси Сизларни тўлиқ ишонтириб таъкидлайдики, Республикамизда ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари етарли миқдорда ишлаб чиқарилмоқда.  Айни кунларда юзага келган мазкур муаммони ҳал этиш, камчиликларни бартараф этиш, аҳолини автобензинга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш юзасидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шуларни эътиборга олиб, қадрли ҳамюртлар, Сизлардан автомобилингизга ёнилғи қуйиш жараёнида ён-атрофингиздаги истеъмолчиларнинг, шунингдек ёнилғи қуювчиларнинг нопок ҳаракатларини ҳамда ташмачилик ва чайқовчилик илинжида амалга оширилаётган хатти-ҳаракатларни сезгудек бўлсангиз ўша жойдаги вакилларимизга, назорат органларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавнефтгазинспекция”нинг ((0371) 268-04-50) ва компаниянинг ((0371) 231-14-21) ишонч телефонларига маълум қилишингизни сўраймиз. Бу билан Сиз ўз фуқаролик бурчингизни бажарган ва вазиятни ўнглаш ишига катта ҳисса қўшган бўласиз. Сизларни яна бир бор ёнилғи таъминотида узилиш бўлмаслигига ишонтирамиз ва Сизлардан турли шов-шувларга инонмасликни ва огоҳ бўлишни сўраймиз! 

 Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 14.09.2016 16:19

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech