Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Илмий-амалий форум майдонида

Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалида 2015 йил 23 октябрда «Ўзбекистон Республикаси нефт-газ тармоғи ривожланишининг долзарб масалалари» мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбир «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий-муҳандислик жамияти томонидан ҳамкорликда ташкил этилди. Анжуман давомида нефт-газ тармоғининг геология, нефть, газ ва газ конденсати конларини бурғулаш ва ўзлаштириш, кимёвий технологиялар ва экология, соҳа корхоналарида иқтисодиёт ва бошқариш каби асосий йўналишлари ривожланишининг жорий аҳволи ва истиқболлари таҳлил қилинди.

     Конференция иштирокчиларининг фикрига кўра, тадбир доирасида муҳокама қилинган масалалар мамлакат иқтисодиётининг таянч тармоғида олим ва амалиётчилар ҳамкорлик юритишининг энг самарали механизмларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:52

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech