Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нефт-кимё соҳасида ривожланишнинг халқаро йўналишлари ва инновацион ечимлар

2015 йил 15-16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Нефт-кимё соҳасида инновацион ғоя ва технологиялар ҳолати ва истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-техника конференцияси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш Қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси томонидан ташкил этилди. Анжуман давомида Умумий ва анорганик кимё институти, Тошкент кимё-технологик институти, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газкимё мажмуаси ҳамда нефтни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва нефть-кимё соҳасидаги қатор етакчи хорижий компаниялар олимлари, раҳбарлари ва бош илмий мутахассисларининг умумий маърузалари тингланди.

 

“Ўзбекнефтгаз” МХК корхоналари ва компанияларининг мутахассислари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг олимлари билан биргаликда ишлаб чиқаришда ўқитиш ва ривожлантиришнинг замонавий моделларини амалга оширишга имкон берадиган инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар ўтказмоқдалар.     Фан ва ишлаб чиқаришнинг ҳамкорлик қилиш тамойили муҳим ресурсларни чуқурлашган қайта ишлаш бўйича ягона нефтгаз тизимини шакллантиришга ёрдам беради.

Анжуман иштирокчиларининг фикрича, ушбу форум майдони илмий ва амалий алоқаларни оптималлаштириш, иқтисодиётнинг етакчи секторларидан бирида олим ва амалиётчилар ҳамкорлигининг энг самарали механизмларини аниқлашга хизмат қилади. Тадбир якунлари бўйича нефт-кимё соҳасида бундан кейин ҳам инновацион ғоя ва технологияларни амалга оширишга қаратилган қарор ва тавсиялар қабул қилинди. 

Сўнгги ўзгартириш: 22.10.2015 16:25

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech