Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Мамлакатимиз газ-транспорт тизими кузги-қишки мавсумда ишлашга тайёр

Малакат иқтисодиёти  тармоқлари ва аҳолисини 2015-2016 йлларнинг кузги-қишки мавсумида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи «Ўзтрансгаз» АК томонидан  бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, узунлиги 61.2 км га тенг газ қувурлари капитал таъмирланди, 82.9 км узунликдаги газ коммуникациялари реконструкция қилинди, узунлиги 6 534.3 км га тенг газ қувурларида синов ишлари ўтказилди, умумий узунлиги 5 185.8 км ни ташкил қиладиган ерости газопроводларнинг техник ҳолати ўрганиб чиқилди. 2015 йил 23 сентябр куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида соҳа мустахассислари ушбу рақамларга алоҳида эътибор қаратдилар. Таъкидланганидек, жорий йили «Ўзтрансгаз» Акциядорлик компанияси томонидан республикамизда 20 та газ тўлдириш шохобчалари (ГТШ) қурилиб, ишга туширилган, аҳолига 527 963 та газ баллонари тарқатилган. Шу билан бирга, жорий йили Акциядорлик компания жамоаси яна 14 та ГТШ қуриш ва фойдаланишга топшириш ҳамда аҳолига қўшимча 306 мингтадан ортиқ газ баллонларини тарқатишни режалаштирган.

Шунингдек, тадбир давомида тармоқ корхоналари кузги-қишки мавсумда барқарор фаолият юритишга шайлигидан далолат берувчи қатор бошқа муҳим рақамлар ҳам келтирилди.  

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:52

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech