Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

2015 йилда Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш тўғрисида

Тармоқнинг 2015 йил 9 ойи давомидаги фаолият якунлари бўйича Маҳаллийлаштириш дастурининг 24 та лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини 45 млрд. сўмгача ёки прогнозга нисбатан 100% гача етказиш кутилмоқда. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг экспорт салоҳиятини 50 минг АҚШ долларигача етказиш кўзда тутилмоқда. Ушбу маълумот 2015 йилнинг 17 сентябрьда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзбекнефтгаз» МХК мутахассислари билан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди. Журналистлар билан «2015 йилда Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ҳамда саноат ярмаркалари ва истеъмол товарлари ярмаркаларининг якунларига оид» мавзуида суҳбат ўтказилди. Тармоқнинг мутахассислари Маҳаллийлаштириш ҳажмларини ошириш ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш тўғрисида оммавий ахборот воситалари вакилларига маълумот беришди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан маъқулланган ва мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштириш дастурига «Ўзбекнефтгаз» МХК бўйича жорий 2015 йил учун умумий қиймати 68 млрд. 892,0 млн. сўмга тенг, маҳаллийлаштириш даражаси 36% дан ортиқ 13 та амалдаги лойиҳалар киритилган. 

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:52

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech