Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ 50-йиллиги – илмий-амалий конференцияси

2015 йил 21 август куни «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖда «Нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлашда инновацион технологияларни лойиҳалаштириш ва жорий қилишга илмий кўмаклашиш» мавзуидаги илмий-амалий конференция ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Макроиқтисодий тадқиқотларни прогнозлаш институти, Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология қўмитасининг «НИИМР» ГП, Тошкент давлат техник университети, И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти вакиллари ҳамда «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, «ИГИРНИГМ» АЖ, УЗ НИО НГП, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «НИПИНЕФТЕГАЗ», «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» мутахассислари иштирок этди. Ушбу тадбир Ўзбекистон нефть ва газ саноатининг «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш инстиутининг 50-йиллигига бағишланди. Мазкур институтнинг асосий вазифаси фан ва ишлаб чиқаришнинг бевосита боғлиқлигини таъминлайдиган амалий илмий тадқиқотлар ва лойиҳавий ишланмаларни ривожлантиришдан иборат.  

Анжуман ялпи мажлислари давомида қуйидаги мавзуларга бағишланган маърузалар тингланди: «Ўзбекистоннинг хом ашё салоҳиятини янада юксалтириш ва газ саноати корхоналарини ривожлантириш», «Ўзбекистон нефть ва газ конларини лойиҳалаштириш услублари ва ўзлаштириш тизимларини такомиллаштириш», «ЛУКОЙЛ компанияси ва Ўзбекистон нефт-газ тармоғига киритаётган инвестициялари», «Инновациялар – ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялаш пойдевори», «Нефт-газ тармоғининг инвестицион жозибадорлигини баҳолашга оид ёндашувлар», «Ўзбекистон иқтисодий юксалишини таъминлашда нефт-газ саноатининг роли» ва ҳ.к.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:55

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech