Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалинини битирган тўртинчи гуруҳ ёш мутахассислари

2015 йил 27 июнда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалида 2015 йил битирувчиларини диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирлаш тантанали маросими бўлиб ўтди.   Тадбирда сўзга чиққан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Ректори, профессор Виктор Мартынов, «Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг Компанияси Бошқаруви Раиси Шокир Файзуллаев, филиал директори Александр Максименко ҳамда мамлакатнинг ушбу етакчи олий ўқув юртларидан бирининг ўқитувчилари мазкур билим даргоҳини битириб чиққан ёш мутахассисларни муборакбод этиб, энг самимий тилакларини билдирдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг шахсий ташаббусига мувофиқ 2007 йилда очилган ушбу таълим муассасаси нефт-газ тармоғининг қуйидаги йўналишлари учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш соҳасида энг илғор дунё тажрибасини тўплаган:  фойдали қазилмаларни излаш ва қидирув ишларини олиб боришнинг геофизик услублари; қудуқларни ўрганишнинг геофизик услублари; нефть ва газ қудуқларини бурғилаш; нефть ва газ конларини ўзлаштиришга тайёрлаш ва улардан фойдаланиш; нефть қазиб олиш объектларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш; газ, газ конденсатини қазиб олиш объектлари ва ер ости омборларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш; корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти ва ишлаб чиқариш менежменти. Замонавий билимлар моделининг тобора ортиб бораётган талабларини ҳисобга олган ҳолда жорий йили И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалида диплом ишларини инглиз тилида ёқлаш амалиёти жорий этилди.  

«Нефт-газ иши» ва «Иқтисодиёт» йўналишлари бўйича юксак даражадаги билимларга эга бўлган ёш мутахассислар тармоқ корхоналарининг нефть ва газ конларини излаш ва қидирув ишларини олиб боришдан бошлаб, газ ва нефть маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва ташиш (узатиш)гача бўлган барча технологик жараёнларида меҳнат қиладилар ҳамда илмий фаолият билан шуғулланадилар.

Жорий йили филиал Ўзбекистон нефт-газ тармоғи учун 213 нафар малакали мутахассисларни тайёрлашга муваффақ бўлди.

 

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:55

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech