Кооперацион алоқаларни ривожлантириш

Печать

«Янгилик манбаси – МХК «Узбекнефтегаз»»

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси жорий йил 10-12 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖда бўлиб ўтган навбатдаги Тармоқ саноат ярмаркасининг ишида фаол иштирок этди. Ярмаркада «Ўзбекнефтгаз» МХК номидан кўргазма майдонининг ўлчами 81 м2 га  тенг бўлган ягона стенд форматида олтита акциядорлик компаниялари ва корхоналари қатнашди. Экспонатлар ва стендларда кенг ўрин эгаллаган маълумотлар тармоқнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кооперацион алоқаларни ривожлантириш соҳасидаги салоҳиятини намойиш қилди.    

Экспозицион тадбир доирасида 11 июнда «Ўзбекнефтгаз» МХК тақдимоти ўтказилиб, маҳаллийлаштириш Дастурини амалга ошириш ҳамда аввалги VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси давомида 2015 йил учун тузилган харид қилиш ва хизмат кўрсатиш шартномаларини ижро этиш борасида нефть-газ тармоғининг катта салоҳиятидан дарак берадиган қатор слайдлар намойиш этилди.  

Ушбу Ярмарка давомида тармоқнинг акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан кейинги йил учун тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материалларни харид қилиш ҳамда турли хизматларни кўрсатиш бўйича умумий қиймати 74938,9 млн. сўмни ташкил қиладиган50 шартномалар тузилди ва Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси Дирекциясида рўйхатга олинди. Форум якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ярмарка Дирекцияси вакиллари томонидан «Ўзбекнефтгаз» МХК қимматбаҳо мукофот ва  «Кооперацион алоқаларни ривожлантиришда эришган юқори кўрсаткичлари учун» дипломи билан тақдирланди.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:55