Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Инновацион ғоялардан амалий натижалар сари

«Янгилик манбаси – МХК «Узбекнефтегаз»»

2015 йил 19-21 май кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖда Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг анъанавий VIII-чи Республика ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг акциядорлик компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этди.  

Маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб қилиш, компаниянинг ишлаб чиқариш салоҳияти тез суръатларда ўсиши мақсадида «Ўзбекнефтгаз» МХК Ўзбекистон нефт-газ секторида амалий аҳамиятини таъминлайдиган илмий ишланмаларини тақдим қилди.     

Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг VIII-чи Республика ярмаркасидавомида«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари умумий қиймати 2 414,99 млн. сўмга тенг 28 та шартнома туздилар. Хусусан, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ Университетининг филиали томонидан Тошкент шаҳрида «Ўзгеобурнефтгаз» АК билан қуйидаги инновацион таклифлар бўйича умумий қиймати 400 млн. сўмни ташкил қиладиган 2 та шартнома тузилди: «Чуқур жойлашган ва анъанавий қатламларда геологик қидирув ишларини амалга ошириш регламентини ишлаб чиқиш» ва  «Нефт ва газ захиралари бўйича келгусидаги истиқболларини баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги палеозой органоген иморатларни биостратиграфик и палефациал жиҳатдан ўрганиш ҳамда мамлакат ҳудудида мавжуд палеозой даврига мансуб нефт ва газ бўйича истиқболли қатламлардаги органик ва ўсимлик қолдиқларнинг систематик таркиби бўйича альбом яратиш».

Шунингдек, инновацион ечимларнинг асосий ишлаб чиқувчилари сифатида «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институти, «Нефт ва газ конлари геологияси ва қидирув ишлари институти» АЖ ва Ўзбекистоннинг бошқа илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари қатнашмоқдалар.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:55

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech