Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Турмушда газдан хавсиз фойдаланиш – фаровонлик гаровидир

«Янгилик манбаси – МХК «Узбекнефтегаз»»

2015 йил 21 апрельда Тошкент шаҳрида “Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш – фаровонлик гаровидир” “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси ва “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси мутахассислари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари вакиллари иштирокида семинар йиғилиши ташкил этилди. Ушбу форум жараёнида республика бўйича 450дан ортиқ делегатлар қатнашди.

Семинар йиғилишини ташкил этишдан асосий мақсад – барча салбий ҳолатларни камайтириш, инженер-техник ходимларни билим савиясини янада ошириш, ҳамда улар ёрдамида жойларда газдан хавфсиз фойдаланиш юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишларини олиб боришдан иборатдир.

Ушбу тадбирда “Турмушда газдан фойдаланиш қоидалари. Газ жиҳозлари ва уларга қўйиладиган талаблар”, “Турмушда газдан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари”, “Фавқулодда ҳолатларда кўриладиган чоралар”, “Газ исидан заҳарланганда биринчи тиббий ёрдам”, “Таълим муассасаларида газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини ўргатиш бўйича олиб борилаётган тадбирлар ва истиқболдаги режалар” мавзуларида маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди.

Май ойидан бошлаб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси республика вилоятлари кесимида газдан хавфсиз фойдаланиш тарғибот семинарларининг илк босқичи ўтказилишини режалаштирган.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech