Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Юқори самарадорликка эришиш йўлидаги ҳамкорлик

«Янгилик манбаси – МХК «Узбекнефтегаз»»

2014 йил 29 апрелда «Ўзбекнефтгаз» МХКда «KOGAS» Корея компанияси делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.  2014 года в НХК «Узбекнефтегаз» прошли переговоры с делегацией корейской компании «KOGAS». «Ўзбекнефтгаз» МХКБошқаруви Раиси Шокир Файзуллаев ва «KOGAS» компанияси Президенти  Жанг Сёк Хо қўшма лойиҳалар доирасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ амалга оширилаётган «Сурғил кони негизида Устюрт ГКМни қуриш ва конни ободонлаштириш» лойиҳаси собиқ иттифоқ ҳудудидаги энг йирик нефткимё лойиҳаси ва Марказий Осиёдаги энг улкан инвестицион лойиҳа эканлиги таъкидланди. Ушбу лойиҳа қимматбаҳо ресурсни чуқурлашган қайта ишлаш жараёнида ва шерикларнинг амалий ҳамкорлиги соҳасида янги сифат босқичини шакллантиради.  

Шу билан бирга, томонлар сиқилган газда ишловчиавтомобиллар учун «Навоий» ЭИИҲдагаз баллонларини ишлаб чиқариш ва газ-компрессор станцияларини қуриш бўйича яна иккита амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмаштилар. Таъкидланганидек, ушбу жараёнда юзага келган амалий ёндашув ва ишонч муҳити, ўзаро манфаатлар ва Ўзбекистон бозорида самарали ишлашнинг янги имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бундай ҳамкорликни янада илгари суришга хизмат қилади.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:57

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech