Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» Миллий Холдинг Компанияси ва унинг бўлинмалари навбатдаги Тармоқ саноат ярмаркасида иштирок этадилар

«Янгилик манбаси – МХК «Узбекнефтегаз»»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 февралдаги 38-сонли «2014 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ жорий йил 11-13 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМда геология, ёқилғи-энергетика мажмуи, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари бўйича  Мажмуанинг Тармоқ саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир анъанага кўра ҳар йили ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасининг (ХСЯКБ) биринчи босқичи доирасида жорий йилнинг 28 октябрь — 1 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.  

Тармоқ саноат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад — қайта ишланган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришда, тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш асосида янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштиришда корхоналарга узоқ муддатли хўжалик алоқаларини кенгайтириш борасида ёрдам бериш; Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирайотган хорижий харидорлар ва салоҳиятли шерикларни жалб қилишдан иборат. 

Ярмаркада «Ўзбекнефтгаз» МХК номидан 6та акциядорлик компаниялари ва уларга қарашли корхоналар, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда соҳанинг қўшма корхоналари иштирок этади.

«Ўзбекнефтгаз» МХК ягона стендида:

— анъанавий ва экспорт маҳсулотлари;

— маҳаллийлаштириш Дастури доирасида ҳамда тармоқлараро ва тармоқ ичидаги кооперация бўйича ўзлаштирилган янги маҳсулот;

— корхоналар томонидан яқин йиллар ичида ўзлаштириш режалаштирилаётган истиқболли маҳсулотлар;

— 2014-2015 йилларда ўзлаштириш учун юртимиз ишлаб чиқарувчиларига таклиф этилаётган импорт маҳсулотлар.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech