Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нефтгаз тармоғи учун инновацион лойиҳалар

«Янгилик манбаси – МХК «Узбекнефтегаз»»

2014 йилнинг 23 - 25 апрель кунлари «Ўзэкспомарказ МКМ» ОАЖнинг кўргазма майдонларида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг акциядорлик компаниялари ва корхоналари раҳбар ва мутахассислари инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг VII Республика ярмаркасида фаол иштирок этдилар. Ярмарка соҳанинг 23та мавзулар бўйича инновацион ишланмаларга эҳтиёжлари мавжудлигини намойиш этди.

Ушбу форум давомида тармоқ бўйича умумий қиймати 1 611,164 млн. сўмлик 13та шартномалар тузилди. Улар асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги қошидаги институтлар ҳамда «ЎзЛИТИнефтгаз» ОАЖ бош тармоқ институти ва «ASU-Engineering» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилди.  

Ушбу инновацион лойиҳаларнинг мавзулари ҳам турлича бўлиб, улар ишлаб чиқариш янада жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида илмий ғоялар Ўзбекистон нефтгаз секторига интеграциялашуви схемаларини оптималлаштиришга мўлжалланган.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech