Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Замонавий ҳамкорлик имкониятларининг АКТ-версиялари

«Янгилик манбаси – МХК «Узбекнефтегаз»»

2014 йил 22 апрелда «Ўзбекнефтгаз» МХКда Кореянинг етакчи компанияларидан бирини ифодалайдиган «LG CNS» компанияси делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди. Томонлар истиқболии АКТ-лойиҳаларини амалга ошириш, тармоқда бошқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ишончли икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий базасига таянган ҳамкорликнинг юқори самарадорлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди. Мулоқот чоғида замонавий корея технологиялари соҳанинг малакали маҳаллий мутахассислари ёрдамида Ўзбекистон бозорига мослаштирилиши мумкинлиги юзасидан қатор таклифлар баён этилди. Ўзаро қизиқишни ифодаловчи бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech