Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Матбуот марказининг ахбороти

Шу кунларда интернет-ресурлардан бирида Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишида маъмурият билан ишчи-ходимлар ўртасида иш ҳақи пасайтирилиши билан боғлиқ юзага келган можарода бир гуруҳ ишчилар ҳибсга олинганлиги тўғрисида  асоссиз бир хабар тарқатилди.

Устюрт ГКМ қурилиши мамлакатимиз саноатини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Бу лойиҳани молиялаштиришга қўшма корхона таъсисчилари — Жанубий Кореянинг «Когаз», «Лотте», «STX Energy» компаниялари ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг биргаликдаги 1,4 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестициялари ҳамда умумий ҳисобда 2,5 миллиард АҚШ долларига тенг кредит ресурслари жалб қилинган.

«Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасининг кадрлар сиёсатига алоҳида эътибор берилмоқда, ушбу қўшма корхонада мажмуа қурилишидаги бутун иш жараёнини ташкил қилишга профессионализм ва юксак махорат билан ёндашилмоқда. Шуни қайд қилиш лозимки, ишга жойлаш билан боғлиқ барча масалалар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва иш берувчи билан ишчилар ўртасида тузиладиган меҳнат шартномаларига мувофиқ равишда ҳал қилинади.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб шуни маълум қиламизки, Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишида бу каби можаро ва низолар содир бўлмаган, қурилиш ишлари эса аввалги иш режимида, ўзаро бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва юксак профессионализм руҳида олиб борилмоқда, ишчи ва ходимларнинг халқаро миқёсдаги ушбу инвестицион лойиҳага ўзларининг муайян ҳиссаларини қўшиш истаклари жуда баланд.

Матбуот маркази

Сўнгги ўзгартириш: 21.12.2015 16:57

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech