Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Соҳа янгиликлари

16.08.2017 15:50

ОАВ тармоқнинг ишлаб чиқариш майдонларида

Жорий йилнинг 8-12 август кунлари миллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” мавзусига бағишланган медиа-тур бўлиб ўтди.  

07.08.2017 16:54

Тармоқ ёшларининг салоҳияти

«Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти ва Нефть-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма ташаббуси йирик ёшлар лойиҳасида мужассамланди. 

06.08.2017 16:52

Тармоқнинг ижтимой лойиҳаси

2017 йил 1 августда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мироки шаҳарчасида замонавий спорт-соғломлаштириш мажмуасини очиш маросими бўлиб ўтди.

27.07.2017 16:12

«Ўзбекнефтгаз» АЖ янги объектларни ишга туширяпти

2017 йил 24 июлда Муборак ГҚЗ ҳаётида катта воқеа рўй берди. Корхонада 19-чи блок ишга туширилди. Ушбу қурилма ишлаб чиқариш жараёнида энг асосий функцияни бажаради.

26.07.2017 11:36

Хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси – бош устуворлик

2017 йил 21 июль куни Фарғона шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташаббуси билан самарали меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги тизимини таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган семинар ўтказилди. 

11.07.2017 15:57

Давлатимиз раҳбари Мингбулоқ туманидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Мингбулоқнефть» Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11-13 май кунлари Хитойга давлат ташрифи давомида Хитой Миллий нефть ва газ корпорацияси (CNPC) директорлар кенгаши раиси Ван Илин билан учрашди.  

11.07.2017 16:06

«Мингбулоқ» конида бурғилаш ишларига старт берилди

Мингбулоқ кони ҳудудида қидирув ва ўзлаштириш ишларини олиб бориш бўйича инвестицион лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ 2017 йил 5 июлда Мингбулоқ конида бурғилаш ишларини бошлаш маросими ўтказилди.

04.07.2017 18:11

Газни компримирлаш ва транспортировка қилишнинг замонавий технологиялари муҳокама қилинди

2017 йил 30 июнь куни Тошкентда«Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ташкил қилинган «Газни компримирлаш ва транспортировка қилишнинг замонавий технологиялари» мавзусидаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.  

30.06.2017 17:42

Табиий газдан фойдаланувчи улгуржи истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналари раҳбарлари диққатига!

Улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 2017 йилнинг 15 июлидан ққс ҳисобга олинган ҳолда 1000 куб метри учун 263 400 сўм қилиб белгиланди

30.06.2017 13:48

Ресурсларни тежаш, истеъмолчининг мажбуриятлари ва замонавий тўлов маданияти

2017 йил 28 июнь куни Халқаро матбуот клубида «Бюро: ресурсларни тежаш, истеъмолчининг мажбуриятлари ва замонавий тўлов маданияти» мавзуида навбатдаги сессия бўлиб ўтди.

29.06.2017 18:42

Ёзги таътил ажойиб ўтмоқда!

Шундай қилиб, «Ўзбекнефтгаз» МХКда 2017 йил ёзги таътиллар мавсуми очилди!

29.06.2017 13:13

Ўзбекистон Президенти "Лукойл" компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

28.06.2017 14:35

Диплом билан ишга киришиш

2017 йил 24 июнда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (ИТУ) Тошкент шаҳридаги филиалида олтинчи навбат битирувчиларга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.  

20.06.2017 17:27

Тарихнинг бир қисмига айланинг: «Ўзбекнефтгаз» МХК учун логотип вариантингизни таклиф қилинг

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдингкомпанияси ва Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши янги логотип ва слоган яратиш учун очиқ танлов эълон қилмоқдалар!

15.06.2017 16:30

«Ўзбекнефтгаз» МХК: Янги давр стратегияси

2017 йил 14 июнда бўлиб ўтган Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги йиғилиши «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 25-йиллигига бағишланди.

13.06.2017 15:18

Кооперация алоқаларини мустаҳкамлаб

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги «2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ кўргазма павильонларида Мажмуанинг геология, ёқилғи-энергетика мажмуи, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари бўйича тармоқ саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтди. 

05.06.2017 19:00

Ҳамкорлик доираларини кенгайтириб

«Ўзбекнефтгаз» МХК Баку шаҳрида 2017 йил 31 май – 3 июнь кунлари бўлиб ўтган«Каспийнефтива гази -2017» ХХIV халқаро кўргазмаси ва конференциясида ҳамда VII Каспий халқаро энергетика ва муқобил энергия кўргазмасида фаол иштирок этди.

05.06.2017 19:07

Табиий газ қазиб чиқаришни жадаллаштириш мақсадида

2017 йил31 май куни “Денгизкўл газ конденсати конининг (ГКК) Хўжасаят участкасини, Хўжадавлат ГКК ва Шарқий Олот ГККни обонлаштириш” лойиҳасини амалга ошириш ишларини бошлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

02.06.2017 15:27

2017 йилги тармоқ саноат ярмаркасига таклиф қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 мартдаги 153-сонли “2017 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржасини ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКМ АЖ кўргазма майдонларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари Мажмуи таркибига кирадиган корхоналарнинг Тармоқ саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

31.05.2017 16:48

Корпоратив бошқарув механизмлари амалда

2017 йил 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ташкил этилган журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди.

24.05.2017 14:31

Диққат марказида – илғор технологиялар

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали негизида «General Electric» Компанияси (Россия) томонидан ташкил этилган ўқув курси бўлиб ўтди.

19.05.2017 19:52

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги. Учинчи кун воқеалари.

19 май куни «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ — OGU — 2017» Халқаро форум ишига якун ясалди. «B2B» доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва дунёнинг етакчи компаниялари раҳбарлари даражасида амалдаги ва салоҳиятли шериклар билан серунум мулоқот бўлиб ўтди.

18.05.2017 16:14

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги. Иккинчи кун воқеалари.

18 май куни «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва Конференция ўз ишини давом эттирди. Бугун «Ўзбекистон Нефтгаз индустрияси янада юксалиши учун ривожланишнинг муҳим истиқболлари» мавзуидаги конференция форумнинг илмий қисми ишига якун ясаган техник сессиялар форматида бўлиб ўтди.

17.05.2017 17:56

«Ўзбекистон нефти ва гази – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазма ва конференция кундалиги

17 май куни «Ўзэкспомарказ» МКМ ОАЖ кўргазма майдонларида «ЎЗБЕКИСТОН НЕФТИ ВА ГАЗИ – OGU - 2017» 21-чи Халқаро кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муҳим тадбир Ўзбекистон нефтгаз тармоғининг 25-йиллигига бағишланди.

15.05.2017 20:06

Нефтгаз тармоғи учун инновацион ғоялар

«Ўзбекнефтгаз» компанияси 2017 йил 10-12 май кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ кўргазма майдонларида бўлиб ўтган Х Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ишида фаол иштирок этди.  

12.05.2017 15:13

Талабалар мулоқоти формати

2017 йил 17-20 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети филиалининг талабалари, профессор ва ўқитувчилари ва «Ўзбекнефтгаз» МХК мутахассисларидан иборат делегация таркиби Москва шаҳрида Губкин номидаги Россия Давлат Университети ташкил топган кунининг навбатдаги санасини нишонлаш юзасидан ўтказилган байрам тадбирларида қатнашдилар.   

02.05.2017 19:32

Кадрларни тайёрлаш – мамлакат тараққиёти ва ривожининг пойдеворидир

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (миллий тадқиқот университети) Тошкент шаҳридаги филиалида ушбу олий ўқув юрти Илмий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қоидаларини чуқур ўрганиш ва таълим жараёнига жорий қилишга бағишланди.

27.04.2017 16:05

Жиззахда нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйилди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Зафаробод туманига ташриф буюрди. Туманнинг "Чимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида Жиззах нефтни қайта ишлаш мажмуаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлди.

24.04.2017 16:47

“Ўзбекнефтгаз” МХК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълони

2015 йил 31 декабрдаги акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг 9 – сонли баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг 36 бандига асосан “Ўзбекнефтгаз” МХК корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш бўйича танлов эълон қилади.

17.04.2017 20:58

Техник топшириқ

2016 йилнинг якунлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” МХК ижроия органи фаолияти самарадорлигининг муҳим кўрсаткичлари ва унумдорлик бўйича интеграл коэффициент кўрсаткичлари ҳамда уларни бажариш фоизларининг аудиторлик текширувини ўтказишга доир

03.04.2017 15:35

Шўртан ГКМ ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирмоқда

2017 йил 3 апрель куни«Ўзбекнефтгаз» МХК Илмий-техника кенгаши Ҳайъатининг навбатдан ташқари кенгайтирилган ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир давомида Шўртан газкимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича инвестицион лойиҳанинг янги Концепцияси муҳокама қилинди.

02.04.2017 16:09

Минтақавий инновациялар ярмаркасида

2017 йил 30 март куни пойтахдаги «Ўзкўргазмасавдо» кўргазма мажмуасида инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг минтақавий ярмаркаси бўлиб ўтди. Ушбу ягона экспозиция лойиҳаси Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг бу йўналишдаги салоҳиятини бирлаштирди.

30.03.2017 14:37

Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Газпром» компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллерни қабул қилди.

30.03.2017 14:39

Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади

Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, янги газ конларини топиш ва ўзлаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

27.03.2017 14:42

Нефтгаз тармоғида икки томонлама муносабатларнинг янги поғонаси

2017 йил 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига расмий ташрифи доирасида Астана шаҳрида Қозоғистон-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказилди.

18.03.2017 14:03

Нефтгаз тармоғидаги инновациялар

Нефтгаз тармоғидаги инновациялар углеводородлар ҳажмини кўпайтириш, товар маҳсулоти таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, қўл меҳнатидан фойдаланишни камайтириш, энг муҳим моддий ресурсларни сарфлаш меъёрларини пасайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилган.

18.03.2017 14:25

Аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш

2017 йил 27 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан “Аҳолини қиш мавсумида табиий ва суюлтирилган газ билан барқарор таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Ўзтрансгаз” АКнинг раҳбарияти, масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси томонидан Республика газ ҳўжалигини 2016-2017 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилган.

16.03.2017 16:22

БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА

«Ўзбекнефтгаз» МХК «Chigil NeftGaz» МЧЖ устав капиталида «Ўзбекнефтгаз» МХК улушини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини танлаш бўйича конкурс эълон қилади.

07.03.2017 12:52

БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА

«Ўзбекнефтгаз» МХК «UzGazOil» МЧЖ устав капиталида «Ўзбекнефтгаз» МХК улушини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини танлаш бўйича конкурс эълон қилади.

28.02.2017 17:51

Барқарорлик – фаолиятнинг энг муҳим мезони

2017 йилнинг 27 феврал куни «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи «Ўзтрансгаз» АК республикамиз оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжуманини ўтказди.

28.02.2017 17:53

Жаҳон стандартлари даражасида

2017 йил 27 феврал куни «Uz-Kor Gas Chemical» қўшма корхонасига ИСО 9001, ИСО 14001, OHSAS18001 жаҳон стандартлари талабларига мувофиқлик сертификатини топшириш маросими бўлиб ўтди.

22.02.2017 11:55

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг халқаро ҳамкорлиги

Қулай инвестицион муҳит халқаро ҳамкорларга кенг имкониятларни тақдим этмоқда. Мослашувчан солиқ сиёсати, лойиҳаларнинг салоҳиятли йўналишларини танлаш имкони, истиқболли минтақаларни ўрганиш ва тадқиқ этишда кўрсатилаётган ёрдам самарали ҳамкорлик қилиш ва энергетика соҳасидаги кооперацияни ривожлантириш учун замин яратмоқда.

22.02.2017 11:56

Академиклар бой тажрибалари билан ўртоқлашмоқда

2017 йил 27 январ куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали қошидаги ихтисослаштирилган академик лицейда академик Сойибжон Негматов билан амалий учрашув бўлиб ўтди.Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» МХК вакиллари, лицей ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашдилар.

22.02.2017 11:57

Диққат марказида – меҳнат муҳофазаси

2017 йил 28 январ куни Урганч шаҳрида ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш, электротехник ва ёнғинхавфсизлигини таъминлаш, ишлаб чиқаришда содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.  

23.01.2017 16:18

Устюрт газкимё мажмуасининг яратилиши кинематография тилида

2017 йил 21 январь куни Нукус шаҳрида«Аср қурилиши» ва «Устюртга йўл» номли ҳужжатли ва бадиий фильмларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу фильмлар Сурғил кони негизида Устюрт газкимё мажмуасини яратиш тарихига бағишланган.  Мазкур лойиҳа «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Қорақалпоқфильм» студияси, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва “Uz-KorGasChemical” МЧЖ қўшма корхонаситомонидан ҳамкорликда амалга оширилди.

23.12.2016 15:44

Диққат!

2016-йилнинг  14 ноябридан бошлаб  бир шартнома суммаси 100, 000 АҚШ доллар эквивалентидан ортиқ бўлган  тендер (конкурс) савдоларини «Нефтгазинвест» МЧЖ ўтказади.

21.12.2016 18:47

Сурғил кони негизида Устюрт газкимё мажмуасини яратиш лойиҳасининг ғояси ва уни амалга ошириш тарихи Ўзбекистон кино санъати усталарини руҳлантирди

2016 йил 20 декабрь куни Тошкентда «Аср қурилиши» ва «Устюртга йўл» фильмларининг премьералари бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, «Қорақалпоқфильм» студияси, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва бир гуруҳ етакчи Корея компаниялари томонидан ҳамкорликда амалга оширилди.

20.12.2016 16:34

«Сув иситгичлари ва иситиш тизимлари хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Газ тақсимлаш ва истеьмол тармоқлари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 2 декабрдаги 328-сонли «Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ

02.12.2016 17:56

«Портлаш хавфи бўлган мухитда ишловчи қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент лойиҳаси

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2014-йил 2 декабрдаги    328-сонли «Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, сайтимизнинг «Қонуний ҳужжатлар» бўлимидаги «Бошқа меъёрий ҳужжатлар» кичик бўлимига танишиб чиқиш ва муҳокама учун «Портлаш хавфи бўлган мухитда ишловчи қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида»ги  умумий техник регламент лойиҳаси жойлаштирилди. 

29.11.2016 12:26

Илмий ғоялар ва техник ишланмалар нефтгаз тармоғи учун

2016 йилнинг 24-25 ноябр кунлари Тошкентда «Нефт ва газни қайта ишлаш, муқобил ёқилғи» мавзусида Республика илмий-техника конференцияси бўлиб ўтди.  

Анжуман «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ, «O‘ZNEFTMAHSULOT» АК, УзНИО НГП билан ҳамкорликда ташкил этилди.

18.11.2016 16:04

«Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи корхоналарнинг моддий-техника таъминоти механизмини янада такомиллаштириш

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг Бошқаруви томонидан тармоқ корхоналарини зарурий товарлар, иш ва хизматлар билан узлуксиз, ўз вақтида ва тизимли таъминлаш, инвестицион лойиҳаларни самарали амалга ошириш мақсадида юқорида баён этилган Қарор қабул қилинди.

14.11.2016 13:06

Табиий газдан белгиланган мақсадда фойдаланиш

2016 йил 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида кундалик турмушда табиий газдан хавфсиз фойдаланиш масалаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди. Тадбир аҳоли орасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ асбоблари ва иситиш ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш ойлиги доирасида ташкил этилди.

09.11.2016 11:59

Мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларидан бирида ёшларга оид давлат сиёсати ҳақидаги мулоқот

2016 йил 8 ноябрь куни И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида бўлиб ўтган семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг роли ва мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар. Шу каби тадбирлар 26 сентябрдан бошлаб юртимизнинг барча олий ўқув юртларида ўтказилмоқда.

04.11.2016 13:54

Тармоқнинг кооперация майдонида

2016 йил 24 октябрь - 2 ноябрь кунлари «ЎзэкспомарказМКМ» АЖ кўргазма майдонларида XХалқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси (ХСЯКБ) бўлиб ўтди.«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг 70 кв. метр майдонни эгаллаган ягона стендида олтита акциядорлик компаниялари, қўшма корхоналар ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этдилар.

31.10.2016 17:19

Газсимон ёқилғилар билан ишловчи қурилмалар хавфсизлиги тўғрисида

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  2014-йил 2 декабрдаги    328-сонли “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, сайтимизнинг “Қонуний ҳужжатлар” бўлимидаги “Бошқа меъёрий ҳужжатлар” кичик бўлимига танишиб чиқиш ва муҳокама учун “Газсимон ёқилғилар билан ишловчи қурилмалар ҳавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламент лойиҳаси жойлаштирилди. 

25.10.2016 14:14

Автомобиль бензинига ягона нарх

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси шуни маълум қиладики, сўнгги вақтда мамлакaтимиз аҳолисининг назорат ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари номига, ҳамда “Ўзбекнефтгаз” компаниясига автобензин таъминотида бўлаётган узилишлар, шу жумладан баъзи автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШларда) автобензиннинг устама нарх билан сотилаётганлиги, автобензин олиш учун узундан-узоқ навбатда туришга тўғри келаётганлиги...

21.10.2016 11:36

Фуқароларнинг мурожаатлари - диққат марказида

Бизнинг мамлакатимизда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ваколатли органларга мурожаат этиш бўйича Конституция билан кафолатланган ҳуқуқлари амалда ишончли таъмин этилмоқда. 2014 йил 4 декабрда кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни фуқароларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилиш тартибини такомиллаштирди.

30.09.2016 19:31

Нефть-газ соҳаси учун истиқболли кадрлар

Пойтахтимизда «Халқаро компанияларда миллий кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда кадрлар тайёрлаш борасидаги замонавий услуб ва технологиялар, шунингдек, Ўзбекистонда нефть-газ соҳаси учун юқори малакали мутахассис ва муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш истиқболлари муҳокама этилди. 

28.09.2016 14:47

Энергетик самарадорлик – Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналиши

Жорий йилнинг 14-29 сетнябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академиясида «Энергетик самарадорлик соҳасида тоғ-металлургия, нефтгаз ва кимё саноати соҳаси мутахассисларининг салоҳиятини ошириш» мавзуидаги тренинг бўлиб ўтди.

15.09.2016 14:11

«Ўзбекнефтгаз» ва «Газпром» раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқарув раиси Алишер Султонов сешанба куни Москвада «Газпром» компанияси бошқарув раиси Алексей Миллер билан учрашди.

14.09.2016 18:34

Табиий газдан фойдаланувчи улгуржи истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналари раҳбарлари диққатига!

Мувофиқ Ўзбекистон республикаси улгуржи истеъмолчиларига (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) етказиб бериладиган табиий газ нархи 2016 йил 1 октябрдан ққс ҳисобга олинган ҳолда 1000 куб метри учун 246 100 сўмқилиб белгиланди

29.08.2016 17:33

Фидокорона меҳнати ва ўз ишига садоқати учун

Жорий йилнинг 26 - 29 август кунлари «Ўзбекнефтгаз» МХКда ҳамда унинг таркибига кирувчи акциядорлик компаниялар ва ташкилотларда етакчи ходимлар гуруҳларини «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» кўкрак нишони билан тақдирлаш юзасидан тантанали маросимлар бўлиб ўтди.

25.08.2016 15:13

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

17.08.2016 14:43

Футбол майдонида - ғалаба учун

2016 йил 15 августда «Бунёдкор» марказий ўйингоҳида нефтгаз соҳаси ходимлари ўртасида футбол бўйича Мустақиллик Кубоги учун турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди. «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ташкил этилган ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказилмоқда.

04.08.2016 13:19

Инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчи ва воситачи «Neftgazdepozit» МЧЖ қимматли қоғозлар бозорида турли хизматларини таклиф қилмоқда.

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликка киритилган қатор ўзгаришларга мувофиқ, «Neftgazdepozit» МЧЖ корпоратив бошқариш Кодексининг меъёрларини акциядорлик жамиятлари фаолиятига жорий қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал этишда самарали ва сифатли ёрдам бериш ҳамда зарур бўлса қайта тузиш, ажратиш, бўлиш, қўшиш ва бирлаштириш йўли билан юридик шахсларни қайта ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдамини таклиф қилмоқда.

28.07.2016 12:34

Инсон омили – олий қадрият

2016 йил 26 июлда Қарши шаҳрида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ташаббуси билан самарали меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги тизимни таъминлаш масалаларига бағишланган кенгайтирилган семинар ўтказилди

27.06.2016 12:06

Нефтгаз соҳаси учун ёш кадрлар

2016 йил 25 июнда И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ Университети филиалида ушбу олий ўқув юрти битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекнефтгаз» МХК раҳбарлари, профессор ва ўқитувчилар таркиби, кенг жамоатчилик иштирок этди.

06.06.2016 15:50

«Бунёдкор» болаларни кутиб оляпти

2016 йил 4 июнда «Бунёдкор» спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25-йиллиги ва Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир «Ўзбекнефтгаз» МХК, Халқ таълими вазирлиги ва Болалар спортини ривожлантириш Жамғармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилди.

21.05.2016 17:03

Устюрт ГХМ: тармоқни ривожлантириш учун инвестицион ечим

2016 йил 21 майда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида лойиҳани ёпиш ва Устюрт газкимё мажмуасини расмий очиш маросими бўлиб ўтди.

20.05.2016 10:54

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (20 май)

«Ўзбекистон нефтгазсектори: технологиялар, инвестицияларва ривожланиш»20-чи Юбилей Халқаро конференцияси OGU-2016 Халқаро форуми доирасида ўз ишини давом эттирди.

20.05.2016 15:46

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (20 май)

Халқаро форумнинг учинчи кунида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва хорижий нефтгаз компаниялари ишбилармон доираларининг учрашувлари давом этди. 

19.05.2016 12:47

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (19 май)

Бугун форум доирасида «Ўзбекистон нефтгаз сектори: технологиялар, инвестициялар ва ривожланиш» 20-чи Юбилей Халқаро конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

19.05.2016 17:01

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (19 май)

Бугун форумнинг ишбилармонлар майдонида Huawei Technologies Co., Ltd. (Хитой), General Electric (АҚШ), Jackco Technology Group (АҚШ), LUKOIL (Россия) каби етакчи нефтгаз компаниялари билан В2В форматида музокаралар давом эттирилди. 

18.05.2016 16:20

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги

2016 йил 18 майда «Ўзэкспомарказ МКМ» АЖда «Ўзбекистон Нефти ва Гази - OGU 2016» 20-чи Юбилей Халқаро Кўргазмаси ва Конференциясининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов, Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов иштирок этдилар.

18.05.2016 17:11

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги (18 май)

Куннинг иккинчи ярмида форумнинг ишбилармонлар майдонида «Ўзбекнефтгаз» МХК ва SOCAR (Озарбайжон), Schlumberger (АҚШ/Франция), Exalo Drilling G-Drilling (Польша), CIUZ (Италия), Worley Parsons Uzbekistan Engineering (Буюк Британия), «Криогенмаш» (Россия) каби компаниялар раҳбарияти ўртасида В2В форматида музокаралар бўлиб ўтди.

04.05.2016 17:24

«Кўкаламзор OGU» экологик акцияси билан OGU-2016 Халқаро кўргазмасига старт берилди

2016 йил 3 майда Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон Нефти ва Гази - OGU» Халқаро кўргазма ва конференциянинг 20-йиллигига бағишланган экологик акция ташкил этилди. Ушбу тадбир 18-20 май кунлари «Ўзэкспомарказ МКМ» акциядорлик жамиятининг павильонларида бўлиб ўтади.

19.04.2016 14:25

Ривожланиш учун инвестициялар

2016 йил 19 апрелда Бухоро вилоятидаги Қандим конининг қурилиш майдонида газни қайта ишлаш мажмуасини барпо этиш ишлари бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.  Ушбу лойиҳа маҳсулотни «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «ЛУКОЙЛ» ДАЖ ўртаси тақсимлаш тўғрисидаги Битим доирасида амалга оширилмоқда.

07.04.2016 18:43

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик жамияти Халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерлик ҳисоби стандартларига (МБҲС) мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил учун тайёрланган молиявий ҳисоботларининг ташқи аудитини халқаро аудит стандартларига (ХАС) мувофиқ ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш мақсадида танлов эълон қилмоқда.

17.03.2016 20:14

Табиий газдан фойдаланувчи улгуржи истеъмолчилар ва иссиқлик таъминоти корхоналари раҳбарлари диққатига!

«Узтрансгаз» акциядорлик компанияси маълум қиладики, 2016 йил 1 апрелдан ққс ҳисобга олинган ҳолда 1000 куб метри учун 226 000 сўм қилиб белгиланди

05.01.2016 13:31

Хорижий нефтгаз компаниялари раҳбарлари диққатига!

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси «Сечанкўл, Акжар ва Чимбой инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини ўтказиш ҳамда Урга, Акчалак ва Чандир конлар гуруҳини қазиб чиқаришга тайёрлаш»инвестицион лойиҳасини амалга оширишга тайёрланмоқда.

21.12.2015 13:54

«Саноат корхоналарининг энергетик самарадорлигини ошириш» лойиҳаси бўйича журналистлар учун матбуот давраси

2015 йил 26-27 ноябрь кунлари Муборак ГҚИЗ, «Муборакнефтгаз» УШК, Шўртан ГКМ ва «Шўртаннефтгаз» УШК объектларида Ўзбекистон Республикаси марказий ва минтақавий ОАВ вакиллари учун «Саноат корхоналарининг энергетик самарадорлигини ошириш» мавзусига бағишланган матбуот давраси бўлиб ўтди.

18.12.2015 13:52

2015 йил 31 октябрда «Алан» босимни кучайтирувчи компрессор станциясини (БККС) ишга тушириш юзасидан тақдимот маросими бўлиб ўтди

Ушбу лойиҳа мамлакат Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги инвестицион дастури тўғрисида»ги Қарорини ижро этиш доирасида амалга оширилди.

18.11.2015 15:54

«Ўзбекнефтгаз» МХК IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржанинг ишида қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржани ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ «Ўзэкспомарказ МКМ» АЖ павильонларида 2015 йилнинг 26 октябридан 5 ноябригача IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа бўлиб ўтди.

09.11.2015 14:07

Шов-шувлар ўринсиз!

Муҳтарам ҳамюртлар! Азиз истеъмолчилар! Гувохи булаетганингиздек, бир неча кундан бери айрим ҳудудларидаги, шу жумладан Тошкент шаҳридаги АЁҚШларда автобензинга бўлган навбат кўпайиб, Сиз – истемолчиларимизга маълум даражада ноқулайлик туғдирмоқда ва бу ҳол ҳақли равишда эътирозларингизга сабаб бўлмоқда. Компаниямиз мутасадди ходимлари тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда вазиятни ўрганиб, уни бартараф этиш юзасидан барча чораларни амалга оширмоқда.

02.11.2015 15:16

Илмий-амалий форум майдонида

Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалида 2015 йил 23 октябрда «Ўзбекистон Республикаси нефт-газ тармоғи ривожланишининг долзарб масалалари» мавзуида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

22.10.2015 16:24

Нефт-кимё соҳасида ривожланишнинг халқаро йўналишлари ва инновацион ечимлар

2015 йил 15-16 октябрь кунлари Фарғона шаҳрида “Нефт-кимё соҳасида инновацион ғоя ва технологиялар ҳолати ва истиқболлари” мавзуида халқаро илмий-техника конференцияси бўлиб ўтди.

05.10.2015 16:37

Ўзбекистон нефт-газ тармоғи учун ходимларни тайёрлаш

Тадбир «Ўзбекнефтгаз» МХК, «ЛУКОЙЛ 2015 йил 25 сентябрь куни И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида«Ўзбекистон Республикаси нефт-газ индустрияси учун ходимлар»мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

30.09.2015 15:28

Эълон

«Ўзбекнефтгаз» МХК Сизларни стратегик хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган «Тўйтепа металл қурилмалари» АЖ (99, 4%) ва «Ўзнефтгазқурилишинвест» АЖ (49%) акциялари пакетларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказиш учун халқаро баҳоловчи ташкилотни танлаб олиш мақсадида ўтказиладиган танловда иштирок этишга таклиф қилади.   

28.09.2015 14:17

Мамлакатимиз газ-транспорт тизими кузги-қишки мавсумда ишлашга тайёр

Малакат иқтисодиёти  тармоқлари ва аҳолисини 2015-2016 йлларнинг кузги-қишки мавсумида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи «Ўзтрансгаз» АК томонидан  бир қатор муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.

22.09.2015 19:09

2015 йилда Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш тўғрисида

Тармоқнинг 2015 йил 9 ойи давомидаги фаолият якунлари бўйича Маҳаллийлаштириш дастурининг 24 та лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини 45 млрд. сўмгача ёки прогнозга нисбатан 100% гача етказиш кутилмоқда. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг экспорт салоҳиятини 50 минг АҚШ долларигача етказиш кўзда тутилмоқда.

18.09.2015 14:40

ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ УЛГУРЖИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ВА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ УЛГУРЖИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ВА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИ  2015 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН ҚҚС ҲИСОБГА ОЛИНГАН ҲОЛДА 1000 КУБ МЕТРИ УЧУН 208 920 СЎМ ҚИЛИБ БЕЛГИЛАНДИ

 

10.09.2015 17:31

Эълон

«Ўзбекнефтгаз» МХК Сизларни стратегик хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган «Тўйтепа металл қурилмалари» АЖ (99, 4%) ва «Ўзнефтгазқурилишинвест» АЖ (49%) акциялари пакетларини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказиш учун халқаро баҳоловчи ташкилотни танлаб олиш мақсадида ўтказиладиган танловда иштирок этишга таклиф қилади. 

29.08.2015 17:17

Юксак давлат мукофотлари билан тақдирландилар

Мамлакатимиз Президентининг Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24-йиллиги муносабати билан мамлакат иқтисодий салоҳиятини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларидаги катта хизматлари

24.08.2015 14:21

«O‘ZLITINEFTGAZ» АЖ 50-йиллиги – илмий-амалий конференцияси

2015 йил 21 август куни «O‘ZLITINEFTGAZ» АЖда «Нефть ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлашда инновацион технологияларни лойиҳалаштириш ва жорий қилишга илмий кўмаклашиш» мавзуидаги илмий-амалий конференция ўтказилди.

23.07.2015 17:54

Эълон

«Ўзбекнефтгаз» МХК стратегик хорижий инвесторларга сотиш учун мўлжалланган «Тўйтепа металл қурилмалари» АК (99, 4%) ва «Ўзнефтгазқурилишинвест» АЖ (49%) акциялари пакетларини баҳолаш жараёнини ўтказиш учун халқаро баҳоловчи ташкилотни аниқлаш юзасидан танлов эълон қилади. 

03.07.2015 12:38

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалинини битирган тўртинчи гуруҳ ёш мутахассислари

2015 йил 27 июнда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалида 2015 йил битирувчиларини диплом ва қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирлаш тантанали маросими бўлиб ўтди.

18.06.2015 15:02

Кооперацион алоқаларни ривожлантириш

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси жорий йил 10-12 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖда бўлиб ўтган навбатдаги Тармоқ саноат ярмаркасининг ишида фаол иштирок этди.

10.06.2015 13:45

Инновацион ғоялардан амалий натижалар сари

2015 йил 19-21 май кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖда Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларнинг анъанавий VIII-чи Республика ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг акциядорлик компаниялари ва ишлаб чиқариш корхоналари иштирок этди.

02.06.2015 20:10

Тармоқ саноат ярмаркаси

27.05.2015 15:35

Умумий техник регламентни ишлаб чиқиш бошланиши тўғрисидаги билдириш

«Автомобил ва авиацион бензин, дизел ва кема ёқилғиси, реактив двигателлар ёқилғиси ва мазутга қўйиладиган талаблар тўғрисида» ва «Мойлаш материаллари, мойлар, махсус суюқликларга қўйиладиган талаблар тўғрисида»

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech