Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

“Ўзбекистон нефт ва газ журнали” нашрига тақдим этиладиган материалларга қўйиладиган талаблар

1. журналнинг илмий ва тематик  йўналишига мос келиши, ҳамда кенг ўқувчилар оммасига қизиқарли бўлиши керак. 

2. Мақолалар ўзбек ёки рус тилларида қабул қилинади.

3. Жадвал, расм ва адабиётлар рўйхати билан ҳисоблаганда  материалнинг тавсия қилинган ҳажми  5-12 бир  томонлама варақни ташкил этади.  Жадвал ва расмлар алоҳида бетларда келтирилиши керак  ва 4-тадан ошмаслиги тавсия этилади.  

4. Материалнинг матни А4 шаклдаги варақда,  Times New Roman шрифтида,  14 пт. ўлчам,  2 интервал, Microsoft Word (doc, docх) дастурида терилган бўлиши керак. Рангли суратлар кўриниш даражаси камида  300 dpi ва JPG форматида  бўлиши шарт. Расмлар CDR форматида чизилган бўлиши керак, сканерланган ва бошқа дастурдан олинганлари қабул қилинмайди. Расмлар изоҳи ва шартли белгиларни таҳрир қилиш имконияти бўлиши керак. Тенгламалар Microsoft Word дастурининг тенглама редакторида ёзилиши зарур.

5. УДК 1-бетда кўрсатилиши керак.

6. Муҳим сўзлар

7. Материал  2 нусхада босилган, санаси кўрсатилган ва барча муаллифлар томонидан имзоланган бўлиши шарт.

8. Материал  журнал Таҳририятига қуйидаги  тўплам ҳолида тақдим этилиши керак:

- журналнинг Бош муҳаррири - «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув Раиси А.С. Султонов номига ёзилган илова хати;

- муаллиф вакили бўлган ташкилотнинг  эксперт хулосаси;

- таҳририят кенгаш аъзоси, етакчи мутахассис тақризи;

- рус ва ўзбек тилларидаги қисқача маълумот (аннотация, 4-6 қатор);

- муаллифларнинг исми, шарифи, иш жойи, лавозими, алоқа телефони рақами ва электрон почтаси ҳақидаги маълумот;

- мақола, сурат, расмларнинг электрон шакли;

9. Босма материал электрон шаклга қатъий мос бўлиши керак.  Муҳаррир томонидан номутаносибликлар аниқланса, нашр учун расмий ҳужжат бўлган босма материал ишлатилади.

10. Талабларга мос келмаган мақола муаллифга қайтарилади. Матннинг тугалланган шакли таҳририят томонидан қабул қилинган кун материалнинг  кириш санаси  бўлиб ҳисобланади.

11. Таҳририят  таҳририй ўзгартириш ва қисқартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.

12.  Мақолани журналга бериш, мақола ҳеч қаерда чоп этилмаган ва бошқа нашриётларга юборилмаганлигини билдиради.

13. Материалларни муаллифлар томонидан  тақдим этиш муддати - журналнинг  навбатдаги  сони  чоп этилишидан  камида 3 ой  аввал бўлиши керак.

Сўнгги ўзгартириш: 17.03.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech