Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

OGU 2015 – мулоқотлар марказида – дунё нефт ва газ соҳасидаги ривожланиш йўналишлари

12-14 май кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ МКМ» ОАЖнинг кўргазма майдонларида нуфузли халқаро компаниялар иштирокида Ўзбекистонда энг йирик нефт ва газ форуми бўлиб ўтди. 

Замонавий Ўзбекистонда ушбу соҳа мустақил республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг пойдеворларидан бири бўлиб, мамлакатнинг бирламчи ёқилғи-энергетика ресурсларга бўлган эҳтиёжларини деярли бутунлай таъминлайди, хом ашё ва қайта ишланган маҳсулотни экспорт қилиш эвазига катта ҳажмда хорижий валюта маблағларини келтиради. 

Мамлакатимиз нефт ва газ индустриясининг муҳим аҳамияти шундан ҳам иборатки, жаҳон нефт ва газ секторининг ривожида мураккаб вазият юзага келган бир пайтда юртимизда ушбу соҳа нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам эгаллаган ўрнини сақлабгина қолмасдан, изчиллик билан олға қадам ташламоқда ва бунинг юзасидан қуйида келтирилган маълумотлар ҳам яққол далолат бериб турибди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармонига мувофиқ 2015-2019 йилларда соҳада таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастурига углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлашга қаратилган йирик лойиҳалар киритилди. Хусусан, 2016 йилда 11та лойиҳа, 2017 йилда 5та лойиҳа, 2018 йилда 9та лойиҳа, 2019 йилда 14та лойиҳа ва кейинчалик яна 11та лойиҳалар доирасида қатор янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган. OGU 2015 Халқаро Конференциясида ушбу лойиҳаларни амалга ошириш йўллари батафсил кўриб чиқилди. Бу галги форумнинг мавзуси: «Замонавий технология ва инновациялар – Ўзбекистон нефт ва газ саноатининг энергетик самарадорлигини ошириш асослари». Конференция делегатлари қаторида дунёдаги энг йирик нефт компанияларининг 400дан ортиқ етакчи мутахассислари ва раҳбарлари юртимизга ташриф буюрди. OGUнинг доимий бош вазифаси – давлат ва хусусий сектор ўртасида бевосита учрашувлар ташкил қилиш, компанияларнинг ишлаб чиқариш салоҳияти тақдимотларини ўтказиш, соҳадаги янги ривожланиш йўналишларини муҳокама қилиш, тажриба ва билим алмашиш учун қулай майдон яратиш ҳамда маҳаллий компаниялар ва жаҳоннинг машҳур брендларини ифодаловчи компаниялар ўртасида маҳорат дарслари ва бизнес форумларини ўтказишдан иборатдир. Бугунги кунда ушбу устуворликлар мажмуи тадбир ташкилотчиларининг стратегиясини ҳам акс эттиради.

Кўп йиллар давомида мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўмагида «Ўзбекнефтгаз» МХК билан яқин ҳамкорликда ўтказиб келинмоқда. Ташкилотчилар –– ITE Uzbekistan Халқаро кўргазма компанияси ва унинг шериклари - ITE Компаниялари Гуруҳи.  

Ўтказилаётган тадбирнинг юксак аҳамияти ва дунёда машҳур компанияларнинг унга бўлган катта қизиқиши ҳақида Кўргазма ва Конференция ҳомийларининг таркиби ҳам дарак бериб турибди:  

  • OGU 2015нинг Олтин Ҳомийлари – Sasol, Worley Parsons, «Ўзбекнефтгаз» МХК;
  • Кумуш ҳомий - Baker Hughes;
  • Бронза ҳомий - IskraTel.

19 йил давомида нефт ва газ индустриясининг етакчилари ҳар йили Тошкентда OGU форумига ташриф буюриб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш йўналишида бутун дунёда соҳанинг янги истиқболларини муҳокама қилишга асосий эътибор қаратадилар.                            

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни модернизациялашга тобора кўпроқ аҳамият бериляпти. Шунга мувофиқ соҳа мутахассисларининг мулоқоти ҳам янги босқичга кўтарилиб, имкон қадар самарали ёндашувларни талаб қилмоқда.

Бугун OGU – бу бизнес-самарадорлиги Жаҳон кўргазма ташкилоти – UFI аудити томонидан тасдиқланган ягона тадбирдир. 2013 йилда ўтказилган аудитнинг охирги статистика маълумотларига кўра, кўргазма 6000дан ортиқ мутахассисларнинг эътиборини жалб қилган. Экспозиция стендларида дунёнинг 20 мамлакатларидан 122та компаниялар маҳсулотлари ва хизматлари намойиш этилган.   

Жорий йили «Ўзбекистон Нефти ва Гази – OGU 2015» Халқаро Кўргазмаси ва Конференцияси 20 давлатлардан келган 200га яқин компания ва брендларни бирлаштирди. Уларнинг қаторида қуйидаги мамлакатлар вакиллари ташриф буюрган: Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Польша, Россия, Словения, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Чехия, Жанубий Африка, Жанубий Корея ва бошқалар.

Энг нуфузли халқаро холдинг ва компаниялар ўз маҳсулотларини тақдим қилдилар, турли фанларни жалб қилувчи лойиҳалар тўғрисида сўзлаб бердилар ва қуйидаги йўналишларда соҳа ривожланиши истиболлари юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар:

  • Геология, геофизика, сейсмик ускуналар ва хизматлар;
  • Нефт ва газни қазиб олиш (технологиялар ва ускуналар);
  • Денгизда қазиб олиш ишлари (технологиялар ва ускуналар);
  • Нефт ва газ қудуқлари: қуриш ва фойдаланиш;
  • Нефт, нефт маҳсулотлари ва газни ташиш ва сақлаш;
  • Нефт ва газни қайта ишлаш; нефт кимёси; нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • Нефт ва газ саноати объектларини қуриш;   
  • Қувурлар ватрубопроводлар;
  • Инжиниринг;
  • Воситалар (асбоб-анжомлар);
  • Назорат-ўлчов асбоблари;
  • Хавфсизлик техникаси ва ёнғин муҳофазаси;
  • Экологик хавфсизлик;
  • Дастурий таъминот ва компьютер тизимлари;
  • Алоқа, телекоммуникациялар.

Кўргазма майдонининг 70 фоизини эгаллаган кўп сонли хорижий ишлаб чиқарувчилар стендларида турли назорат-ўлчов асбоблари, бурғилаш қурилмалари, нефт ва газ ускуналари, иссиқбардош ва қийин эрийдиган маҳсулотлар, АГНКС учун замонавий технологиялар ва шу кабилар намойиш этилди.

Тадбир давомида хорижий шериклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нефт ва газ соҳасидаги салоҳиятига юқори баҳо берилди ҳамда мамлакатда қулай инвестицион муҳит мавжудлиги эътироф этилди. OGUнинг профессионал майдонларида ҳамкорлик юзасидан янги шартномалар тузилди ва аввал йўлга қўйилган ҳамкорлик механизмларини янада юксалтириш йўналишлари муҳокама қилинди.  

 

Сўнгги ўзгартириш: 27.05.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech