Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

OGU-2016 Халқаро форум кундалиги

«Ўзбекистон нефтгаз сектори: технологиялар, инвестициялар ва ривожланиш» 20-чи Юбилей Халқаро конференцияси OGU-2016 Халқаро форуми доирасида ўз ишини давом эттирди.

Тадбирнинг иккинчи куни ҳам муҳим воқеаларга бой бўлди. Нефтгаз форуми иштирокчиларининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтди.

Тўртинчи йиғилиш газни қайта ишлашга оид лойиҳаларни кўриб чиқиш масалаларига бағишланди. Бу жараёнда нефтгаз саноатининг маҳаллий ва шу билан бирга хорижий экспертлари сўзга чиқдилар.

Қатнашчиларнинг маърузалари «Кўмир ва газдан суюқ ёқилги ҳосил қилиш технологиялари», «Ишлаб чиқариш талабларига мувофиқ бўлган иқтисодий жиҳатдан мақбул ва инновацион ечимлар» каби долзарб мавзуларга бағишланди. Сўзга чиққанлар тармоқдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда улкан ресурс базаси ва самарали тажриба мавжудлигини алоҳида эътироф этдилар.

Бешинчи йиғилиш Ўзбекистонда нефтни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишга бағишланди. Йиғилиш давомида нефтгаз тармоғида саноат хавфсизлиги бўйича юртимиз тажрибасини кўриб чиқишга алоҳида урғу берилди.

Олтинчи йиғилишда тадбир иштирокчиларига муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбалари ҳамда энергия самарадорлигини ошириш юзасидан кенг қамровли маълумотлар тақдим этилди. Йиғилиш давомида қайта тикланадиган энергетика бўйича юқори технологияли инновацион лойиҳалардан фойдаланиш масаласида жаҳон тажрибаси ҳамда Ўзбекистонда муқобил хом ашё базасини ривожлантириш асосида нефт маҳсулотларини ҳосил қилиш истиқболлари кўриб чиқилди.

«Ўзбекистон нефтгаз сектори: технологиялар, инвестициялар ва ривожланиш» 20-чи Юбилей Халқаро конференцияси умумэътироф этилган TUV Thuringen Германия халқаро сертификатлаш органининг сертификатларини топшириш юзасидан уюштирилган тантанали маросим билан якунланди.

Сўнгги ўзгартириш: 17.06.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech