Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Печать

Президент Россия давлат нефть ва газ университетини нефть-газ соҳаси учун мутахассисларни тайёрлашдаги ҳиссаси учун «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. 2017 йил 6 декабр куни пойтахтда И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилганига ўн йил тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

ОТМ 2007 йил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган. Айни вақтда ушбу масканда 730 нафардан кўпроқ талаба таълим олмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан мамлакат нефть-газ тармоғи учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун Россия давлат нефть ва газ университети «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Тадбирда юксак мукофот Россиянинг етакчи олий таълим муассасаси байроғига қадаб қўйилди.

Шу кунларда университетнинг Қашқадарё минтақавий бўлими очилди. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 апрелдаги Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳамда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ўртасидаги ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ ташкил этилди.

Сўнгги ўзгартириш: 07.12.2017 13:43