Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Электрон ҳукумат

Узбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги http://mitc.uz/uz/
Aлока, axборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари сохасида назорат буйича давлат инспекцияси http://gis.uz/uz/
«Электрон Хукумат» тизимини ривожлантириш маркази http://www.egovernment.uz/uz/
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali https://my.gov.uz/uz
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази https://infosec.uz/uz/
«UZINFOCOM» копьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази http://www.uzinfocom.uz/uz

 

Аҳолининг катта талабига эга бўлган «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг давлат ва тармоқ хизматларини 2017 йилда интерактив шаклга ўтказиш мақсадида 2017 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятида «Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот-коммуникация технологиялари ва механизмларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича манзилли дастур» тайёрланди, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш Маркази билан келишилди ва тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 августдаги ПҚ-2569-сонли «2016-2018 йиллар учун иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини компьютерлаштириш бўйича комплекс ахборот тизимини жорий қилиш» лойиҳасини амалга оширишда йўл қўйилган орқада қолишни бартараф этиш мақсадида, инновацион технологияларни самарали жорий этиш ҳамда бу йўналишда келгусидаги босқичма-босқич ҳаракатларни амалга ошириш учун “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш учун тармоқда АКТни ривожлантириш бўйича ягона концепцияни ишлаб чиқиш мақсадида  тармоқ корхоналарида бу соҳадаги ишлар аҳволини ўрганиш учун халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиш юзасидан қарор қабул қилинди. Халқаро консалтинг компанияси лойиҳа-смета ҳужжатлари, лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф этилаётган схема ва босқичлар, қўлланилган услубият мувофиқлиги ва кутилаётган иқтисодий самарани ҳисоблаш юзасидан қўлланилган мезонлар ва лойиҳани амалга оширишга оид бошқа омилларни таҳлил қилиши кўзда тутилган. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Нефтгаз тармоғи учун АКТ соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизимини яхшилаш ишлари халқаро стандартлар даражасида йўлга қўйилган. «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари мутахассислари АКТ ва ахборот хавфсизлиги бўйича малака ошириш курсларидан ўтмоқдалар.

2016 йил давомида «Ўзбекнефтгаз» МХКга жами 2227 мурожаатлар, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали – 1889, ишонч телефони орқали – 221, расмий веб-сайт орқали – 117 мурожаатлар келиб тушди.

Ўтказилган таҳлил ушбу мурожаатларнинг аксарияти газ таъминоти тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки умуман йўқлиги ҳамда ишга жойлашиш масалаларига дахлдор эканлигини кўрсатмоқда.

«Электрон ҳукумат» тизими фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқармалари ва бўлимлари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП), «Ягона дарча» марказлари, нефтгаз тармоғининг расмий веб-сайтлари орқали аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатларда кўрсатилган масалаларини ўз вақтида ва тўлақонли ҳал қилиш бўйича жиддий ва таъсирчан чоралар кўрилиши юзасидан топшириқлар берилди. Шу мақсадда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш, аҳолининг катта талабига эга бўлаётган давлат хизматларини тубдан қайта кўриб чиқиш, соддалаштириш ва интерактив шаклга ўтказиш ҳамда АКТ бўйича устувор лойиҳаларни амалга оширишда орқада қолишни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш лозимлиги эътироф этилди.  

Аҳоли учун чиндан фойдали бўлган хизматларга халқнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш, давлат хизматларини тақдим этиш тартибини доимо такомиллаштириш, хусусан, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига электрон хизматлар кўрсатиш бўйича икки томонлама ва интерактив фаолиятни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. 

Сўнгги ўзгартириш: 22.05.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech