Бошқарув кенгаши

Печать

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Кузатув кенгашининг сон ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекнефтегаз» Акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида«ги ПҚ-461 — сонли қарори билан тасдиқланган ва 7 кишидан ташкил топган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарувчилар кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарувчилар кенгашининг таркиби:

1. Султанов Алишер Саидаббасович — Бошқарувчилар кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош-вазирининг ўринбосари;

2. Кучкаров Джамшид Анварович — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири;

3. Ишметов Тимур Аминджанович — Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари;

4. Бекенов Сунатулла Хусанович — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари;

5. Гулямов Равшан Аюбович — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раиси;

6. Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири;

7. Воитов Азиз Ботирович — «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Бошқарув раиси в.б.

Кузатув кенгаши «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Жамият Бошқарувининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш; 
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно; 
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; 
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш; 
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш; 
  • Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш; 
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш; 
  • Жамиятнинг Бошқарув аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш; 
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш; 
  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш; 
  • Жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин; 
  • аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш; 
  • Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш; 
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш; 
  • Жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш; 
  • Жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш; 
  • Жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш; 
  • Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 8 ва 9 бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш; 
  • Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш; 
  • Жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш; 
  • Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамият уставига Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; 
  • қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш; 
  • қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ва уларнинг матнини тасдиқлаш; 
  • Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунининг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш; 
  • Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; 
  • қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш; 
  • Жамиятнинг Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш. 
  • хайрия (хомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш; 
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган доирада, хайрия (хомийлик) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилиш; 
  • корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш. 
  • Ахборот сиёсати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш; 
  • Кузатув кенгаши қошида қўмиталар (ишчи гурухлар) тузиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгиловчи низомларни тасдиқлаш; 
  • акция ва улушларга Жамият эгалик қилаётган корхона ва ташкилотларнинг бошқарув органларида Жамият номидан унинг вакилларини овоз бериш тартибини тасдиқлаш. 


Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонуни ва мазкур уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларига 2016-2017 йилларда рағбатлантириш тўловлари тўланманган.

Сўнгги ўзгартириш: 06.01.2018