Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси

Очиқ акциядорлик жамияти шаклидаги «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2154 сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли қарори, Давлат мулк қўмитасининг 1999 йил 6 январдаги 04 к-ПО сонли буйруғига асосан тузилган бўлиб, Тошкент шаҳар Яккасарой туман Ҳокимияти томонидан 1999 йил 5 майда 11-011919-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Газ тақсимлаш тармоқларини ривожлантириш ва эксплуатация қилиш соҳасидаги ягона сиёсатни шакллантириш, республикадаги истеъмолчиларга газни етказиб бериш ва сотиш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш, шунингдек, табиий газдан рационал фойдаланиш ва газ ҳақини тўлаш интизомини мустаҳкамлаш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги ПҚ — 438 сонли «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида«ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ «Ўзтрансгаз» АК «Ўзкоммунхизмат» Ўзбекистон агентлиги таркибидаги газ билан таъминловчи ҳудудий корхоналарни «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг «Ўзтрансгаз» АК таркибига ўтказиш йўли билан қайта ташкил этилди ва бу газ билан таъминловчи ҳудудий корхоналар негизида барча тоифадаги газ истеъмолчиларини газ билан таъминлашга мўлжалланган унитар корхона шаклидаги 6 та минтақалараро корхона тузилди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг олий бошқарув органи бўлиб Акциядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади.

Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадиган Кузатув кенгаши «Ўзтрансгаз» АК фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга оширади, ривожланиш стратегияси ва истиқболларини белгилайди, «Ўзтрансгаз» АК олдида турган ўрта муддатли вазифалар ва уларни ҳал қилиш тактикаларини ишлаб чиқади.

«Ўзтрансгаз» АКнинг коллегиал ижро органи (Дирекция) Кузатув кенгашининг ишчи органи бўлиб, Кузатув кенгаши чиқарган қарорларнинг назоратини ва бажарилишини таъминлайди.

 Боғланиш учун маълумот:

Бошкарув раиси

Махмудов Шукурулла Насимхонович

Бошқарув раиси биринчи ўринбосари
бош муҳандис

Эшмуратов Баходир Бешимович

Бош директорнинг иқтисодиёт бўйича ўринбосари: по экономике

Мавлонов Акрам Эргашевич

Бош директорнинг газ таъминоти бўйича ўринбосари 

Ахмеджанов Фатхулла Махамаджанович

 

«Ўзтрансгаз» компанияси таркибига қуйидаги ташкилотлар киради:

· бевосита тобе бўлган 10 та таркибий корхона;

· 3 та очиқ акциядорлик жамияти;

· 10 та унитар (шуъба) корхона.

 

Бевосита тобе бўлган таркибий корхоналар:

Когон, Муборак, Зирабулоқ, Ғаллаорол, Самарқанд, Фарғона, Тошкент магистраль газ қувур бошқармалари ва «Урганчтрансгаз» ШК — табиий газни ташиш ишларини амалга оширади,

Хўжаобод ва Шимолий Сўх газни ер остида сақлаш станциялари — табиий газни сақлаш ишларини амалга оширади,

Газли газ қувур бошқармаси — табиий газни ташиш ва сақлаш ишларини амалга оширади,

Метрология таъминоти хизмати — технологик асбоб-ускуна ва жиҳозларнинг метрологик таъминотини амалга оширади,

«Электргаз» очиқ акциядорлик жамияти (Тошкент ш.) — электр асбоб-ускуна ва жиҳозларини таъмирлаш ва созлаш ишларини амалга оширади,

” Газэнергосервис” очиқ акциядорлик жамияти (Тошкент ш.) — газ ҳайдовчи агрегатларни таъмирлаш ва созлаш ишларини амалга оширади,

«Нақлгазмахсусқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти (Тошкент ш.) — магистраль газ қувури объектларини капитал қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширади,

«Шимолгазтаъминот», «Жанубгазтаъминот», «Ғарбгазтаъминот», «Марказгазтаъминот» «Водийгазтаъминот», «Тошкентгазтаъминот», «Автогазтаъминот» унитар корхоналари — газ тақсимлаш тармоқларини эксплуатация қилиш ва истеъмолчиларга газ сотиш ишларини амалга оширадилар.

«Трансгазтехникбутлаш» унитар корхонаси — моддий — техник ресурслар билан таъминлаш ишларини амалга оширади, «Трансгазинжиниринг» унитар корхонаси — капитал қурилиш бўйича буюртмачи функциясини бажаради.

Корхона устави  

 

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100031, Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 31 А

Телефон: (+99871) 239-89-65

Факс:(+99871) 239-47-68

Канцелярия: (+99871) 239-12-03

E-mail: uztransgaz@exat.uz

Сайт: http://uztransgaz.uz/

Иш тартиби: 

  • душанбадан – жума кунларигача соат 9:00 дан 18:00 гача
  • тушлик вақти 13:00-14:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Мўлжал: "КОСМОНАВТЛАР" м.бек., ЎзР Ички Ишлар Вазирлиги, “Korzinka.uz” супермаркети.

Координаталари:  Кенглик – 41.302538854809754 Узунлик - 69.26416397094727

(Google Earth – 41°18'09.13"N 69°15'50.99"E)

Сўнгги ўзгартириш: 09.02.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech