Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзнефтьгазқурилишинвест» акциядорлик компанияси

«Ўзнефтгазқурилишинвест» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарори, «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2006 йил 18 октябрдаги 80-сонли ва 2006 йил 21 ноябрдаги 99-сонли буйруқларига асосан очиқ акциядорлик жамияти шаклида тузилган.

«Ўзнефтгазқурилишинвест» АК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 26 октябрда 78-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Боғланиш учун маълумот:                                   

Бошқарув раиси

ВАКАНТ

Бошқарув раиси ўринбосари

Рузметов Кабул Салаевич

Бошқарув раиси ўринбосари

Нажмиддинов Шухрат Амонович

Акциядорлик компанияси қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва унинг ташқарисида нефть ва газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш объектларини турар жой уйлари, ижтимоий-маданий ва маиший муассасалар билан биргаликда қуриш, ёқилғи-энергетика комплексининг ишлаб-чиқариш қувватларини, ишлаб чиқариш-фуқаролик қурилиши ва ижтимоий соҳа объектларини бошқа пудрат шартномалари бўйича ишга тушириш ишларини бажариш;
  • тармоқ корхоналарининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятларини ишлаб чиқилаётган лойиҳалаш топшириқлари ва техник-иқтисодий асослаш ишларини ўзаро келишиш ва тасдиқлаш масалалари бўйича мувофиқлаштириш;
  • етакчи хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни илғор технологиялар ва чет эл капиталини нефть ва газ тармоғи ривожининг устивор йўналишларига жалб қилиш асосида ташкил қилиш;
  • чет эл капитали иштирокидаги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

«Ўзнефтгазқурилишинвест» АК таркибига 5 та акциядорлик жамияти — Компаниянинг қурилиш корхоналари ва 2 та лойиҳалаш ташкилоти киради.

«Бухорогазсаноатқурилиш» ОАЖ — асосий фаолият тури ёқилғи-энергетика комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини, ишлаб чиқариш-фуқаролик қурилиши ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва ишга туширишдан иборат.

Қурилишдан ташқари Жамият ишлаб чиқариш — техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни (йиғма темир-бетон, товар бетон, темир конструкциялар, ёғоч-тахта буюмлари ва бошқаларни), халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаради, аҳолига хизматлар кўрсатади.

«Жанубгазқурилиш» ОАЖ— асосий фаолият тури магистраль газ қувурйўлларини капитал қуриш ва таъмирлаш, компрессор станцияларини қуриш ва газ конденсати конларида иш шароитларини яратиб бериш, ёқилғи-энергетика комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини, ижтимоий соҳа объектларини, халқ маорифи ва соғлиқни сақлаш объектларини ишга туширишдан иборат.

Бундан ташқари, Жамият ишлаб чиқариш — техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни (йиғма темир-бетон, товар бетон, темир конструкция ва бошқаларни), халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаради, аҳолига хизматлар кўрсатади.

«Муборакнефтгазмонтаж» ОАЖ «Ўзнефтгазқурилишинвест» акциядорлик компаниясининг субпудрат асосида ишлайдиган ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика комплекси объектларида монтаж ишлари мажмуйини бажаради

Бундан ташқари, Жамият ишлаб чиқариш — техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни (четлатгичлар, учликлар, ностандарт темир конструкциялар ва бошқаларни), халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаради, аҳолига хизматлар кўрсатади.

«Қашқадарёгазсаноатқурилиш» ОАЖ— акциядорлик жамиятининг фаолияти нефть ва газ саноати, нефтни қайта ишлаш, магистраль қувурйўлларга оид объектларни қуриш, ёқилғи-энергетика комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишдан иборат.

Қурилишдан ташқари, Жамият ишлаб чиқариш — техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқаради, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатади.

«Тошнефтгазқурилиш» ОАЖ — Жамиятнинг асосий фаолият турлари қурилиш-монтаж ва ихтисослаштирилган ишларни бажариш, ишлаб чиқариш — техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотларни, халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатишдан иборат.

«Нефтгазинвест» УК — корхона фаолиятининг асосий мақсади нефть ва газ тармоғига (саноатига) чет эл инвестицияларини жалб этиш ишларини (масалаларини) ташкил қилиш, уларни қатъий тартиб билан бошқариш, инвестицияларни амалга ошириш устидан мониторинг ва назорат олиб боришдан иборат.

«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувчилар кенгашининг 2006 йил 8 ноябрдаги 1-сонли баённомасидаги қарорга асосан «Ўзбекнефтгаз» МХК ушбу лойиҳалаш ташкилотининг таъсисчиси ҳисобланади.

«Ўзгазлойиҳа» —асосан лойиҳалаш ишлари билан шуғулланади. Бироқ ушбу ташкилот хусусий корхона бўлиб, у билан «Ўзнефтгазқурилишинвест» АК ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ўзаро битим ва шартномалар асосида амалга оширилади.

Корхона устави   

 

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100115, Тошкент шахри, Чилонзор тумани, Мукими кўчаси, 98

Телефон: (+99871) 253-69-26

Факс:(+99871)  253-18-82

E-mail: stroyinvest@uzngsi.uz

Сайт:  http://www.uz.uzngsi.uz/

Иш тартиби:

  • душанбадан – жума кунларигача соат 9:00 дан 18:00 гачаишлайди
  • тушлик вақти 13:00-14:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Мўлжал: Муқимий ва Арнасай(аввалги Пионерская) кўчалари кесишмасида

Координаталари: Кенглик – 41.286177269643176 Узунлик - 69.2332273721695

(Google Earth – 41°17'10.23"N 69°13'59.61"E)

Сўнгги ўзгартириш: 15.09.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech