Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ ШК

«Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ УШК 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли қарорининг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг 1999 йил 18 ноябрдаги 222к-ПО сонли буйруғининг иловаси ва «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2000 йил 10 августдаги 62-сонли буйруғига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг «Ўзнефтгазалоқа» Давлат ишлаб чиқариш — технологик алоқа бошқармаси негизида тузилган.

«Ўзнефтгазалоқа» ишлаб чиқариш — технологик алоқа бошқармаси 1992 йил 1 октябрда «Ўзбекгазсаноат» ИЧБ Алоқа бошқармаси, «Ўзбекнефть» ИЧБ Алоқа идораси ва «Ўзбекнефтгазқурилиш» ИЧҚМБ негизида тузилган эди.

Мустақиллик йилларида асосий ишлаб чиқариш объектларини қуриш лойиҳалари бўйича алоқа объектлари ва иншоотлари қурилди ва реконструкция қилинди, «Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ УШК мутахассислари эса янги алоқа техникасини ўзлаштириб, амалиётга татбиқ этдилар. Нефть ва газ тармоғини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун бошқарма мутахассислари ҳукумат мукофотлари билан тақдирландилар.

ИЧТАБ УШКнинг асосий вазифаси алоқа воситалари ва иншоотларини эксплуатация қилиш, «Ўзбекнефтгаз» МХК корхона ва ташкилотларига алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат.

«Ўзнефтгазалоқа» корхонаси нефть-газ комплексининг асосий ишлаб чиқариш объектлари қурилишининг ажралмас қисми бўлмиш янги телекоммуникация объектларини қуриш, амалдаги алоқа тизимларини реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлашда ягона техникавий сиёсатни жорий қилиш ва унга риоя қилиш ишларини амалга оширади.

«Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ УШК мутахассислари ишлаб чиқариш — технологик алоқа объектларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича техникавий шартларни ишлаб чиқиб, тақдим этадилар, лойиҳалар экспертизасини ўтказадилар, телекоммуникация асбоб-ускуналарини етказиб беришга оид техникавий таклифлар бўйича хулосалар берадилар, алоқа объектларининг қурилиши устидан техникавий назорат ишларини амалга оширадилар, қуриб битирилган объектларни қабул қилиб олиш комиссиялари ишида иштирок этадилар.

«Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ УШК мутахассислари мамлакат нефть-газ комплекси объектларида иш олиб бориш жараёнларида алоқани ташкил қилиш ишларида доимо бевосита иштирок этганлар ва иштирок этмоқдалар.

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг қарорлари билан «Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ УШК зиммасига «Ўзбекнефтгаз» МХК телекоммуникация тармоқлари ва иншоотларини эксплуатация қилиш, уларнинг янгиларини қуриш бўйича ягона концепцияни бажариш масалаларида техник координатор бўлиш вазифаси юклатилган.

Корхона томонидан «Тармоқ мониторинги ва тармоқни бошқариш тизими» дастур-аппарат тизими ёрдамида марказлашган эксплуатация усули қўлланилади.

2010 йилда «Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ УШК томонидан 2010-2012 йилларда нефть ва газ тармоғидаги алоқа ва телекоммуникация тизимларини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди. Ушбу дастур доирасида Тошкент шаҳри, Андижон ва Қашқадарё вилоятларининг алоқа тармоқларини модернизация қилиш кўзда тутилган. Дастурнинг амалга ошиши хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва ички тармоқни марказлашган тартибда бошқариш тизимига ўтиш ишларини бошлаш имконини беради.

«Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ УШК таркибига кирувчи ташкилотлар:

  • Бухоро, Қашқадарё ИЧТАТлар (ишлаб чиқариш — техник алоқа тугунлари), уларнинг таркибида ИЧТАЦлар (ишлаб чиқариш — техник алоқа цехлари) ва алоқа участкалари бор;
  • Андижон МАУ (марказлашган алоқа участкаси);
  • Устюрт, Фарғона ва Тошкент ИЧТАЦлари (ишлаб чиқариш — технологик алоқа цехлари).

 

Боғланиш учун маълумот:

Бошлиқ

Дададжанов Казим Сабитович

268-00-74

Бош мухандис в.б.

Лобков Виктор Николаевич

267-45-51

Бошлиқ ўринбосари 

Мирзаев Акром Муллакандович

268-32-79

ИЧТБ бошлиғи 

Зайцев Е.В

267-16-88

ОЭиОТ бошлиғи 

Захидова Мукаддам Шохиджановна

267-62-71

««Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ ШК низоми» (.pdf 4,1МБ

 

Манзил: 100007, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўчаси, 32-А уй.

Тел.: (+99871) 267-14-01

Fax: (+99871) 267-26-76

E-mail: upts_unga@tshtt.uz

Иш тартиби:

  • душанбадан – жума кунларигача соат 8:00 дан 17:00 гача 
  • тушлик вақти 12:00-13:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Координаталари:   Кенглик – 41.31989348774415 Узунлик - 69.3204528093338

(Google Earth – 41°19'11.61"N 69°19'13.63"E)

Сўнгги ўзгартириш: 26.12.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech