Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзнефтгазмаш» акциядорлик компанияси

«Ўзнефтгазмаш» акциядорлик команияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2154-сонли «Ўзбекнефтгаз» нефть ва газ саноати миллий корпорациясини «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига айлантириш тўғрисида«ги фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида«ги қарорига асосан тузилган.

«Ўзнефтгазмаш» акциядорлик команиясининг олий бошқарув органи бўлиб Акциядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади.

Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадиган Кузатув кенгаши «Ўзнефтгазмаш» АК фаолияти устидан умумий раҳбарликни амалга оширади, ривожланиш стратегияси ва истоиқболларини белгилайди, «Ўзнефтгазмаш» АК олдида турган ўрта муддатли вазифалар ва уларни ҳал қилиш тактикаларини ишлаб чиқади.

Боғланиш учун маълумот:                                   

ВИВБ Бош директори

ВАКАНТ

Бош директор ўринбосари

Кенжаев Азиз Турдиваевич

 

«Ўзнефтгазмаш» АК таркибига қуйидаги ташкилотлар киради:

«Ўзбеккимёмаш заводи» ОАЖ, Чирчиқ ш. — Бош корхона — нефтгазкимё, нефть қазиб чиқариш ва бошқа саноат тармоқларида қўлланиладиган асбоб-ускуналарни лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва уларга сервис хизматини кўрсатишга ихтисослашган.

«Андижон тажриба-экспериментал заводи» ОАЖ — бурғилаш асбоб-ускуналари учун эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

«Қўқон механика заводи» ОАЖ — нефть ва газни қайта ишлаш ускуна ва жиҳозлари ҳамда улар учун эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

«Бухоро таъмирлаш-механика заводи» ОАЖ — нефть, газ ва бурғилаш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

«Ўзбеккимёмаш заводи» ОАЖ қошида тузилиб, фаолият кўрсатаётган корхоналар: насос-компрессор ускуналари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш бўйича «UZ-DR сервис маркази» Ўзбекистон-Голландия қўшма корхонаси; тармоқдаги ва Республиканинг бошқа идораларига тегишли бурғилаш корхоналари эҳтиёжлари учун 16 та тип ўлчамидаги бурғилаш исканаларини ишлаб чиқариш бўйича «UZ-VBM» МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси.

«Ўзнефтгазмаш» АК асосий фаолият тури нефть ва газ тармоғидаги нефть ва газ кимёси, нефть ва газ қазиб чиқариш, нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари учун машинасозлик маҳсулотларини, шу жумладан асосий ускуна ва жиҳоз турларини ишлаб чиқаришдан иборат.

«Ўзнефтгазмаш» АК етказиб бераётган ускуна ва жиҳозлар «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг йирик объектларида ҳам, саноатнинг кимё, металлургия ва бошқа тармоқларида ҳам ишламоқда.

Компания зарур ишлаб чиқариш корхоналарининг тўлиқ мажмуасига эга:

  • тайёрлов
  • қуймачилик
  • темирчилик
  • механик ишлов бериш
  • йиғиш-пайвандлаш
  • таъмирлаш
  • метрология ва зарарсиз назорат усули воситалари.

Компания материалларнинг кимёвий таркибини текшириш, механик хусусиятларни текшириш, металл-графика тадқиқотлари ва спектрал анализни ўтказиш лабораторияларига эга. Ўлчов техникаси лабораториясида универсал ўлчов воситаларини даврий текшириш ва калибровка қилиш ишлари бажарилади.

Компания углеродли, қуйи легирланган, юқори легирланган коррозияга чидамли пўлат ва титан қотишмаларидан асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш имкониятига эга.

Компания томонидан ишлаб чиқариладиган босим остида ишлайдиган идиш ва аппаратлар махсус ускуналар ёрдамида синалади ва назорат қилинади.

Компания буюртмачилар томонидан қўйиладиган мураккаб техник масалаларни ечиш қобилиятига эга юқори малакали мутахассисларга эга.

Ҳар бир мижозга алоҳида ёндашув Компания мутахассисларига барча турдаги ишларни ҳар қандай талабчан буюртмачини қаноатлантира оладиган юқори сифат ва муддатларда бажариш имконини беради.

Компаниянинг техник имкониятлари оғирлиги 50 тоннагача, габарит ўлчамлари 3200 мм гача ва узунлиги 20000 мм гача бўлган ускуна ва алоҳида узелларни ишлаб чиқариш имконини беради. Оғирлиги 30 тоннагача, баландлиги 2000 мм гача ва ташқи диаметри 4000 мм гача бўлган деталларга механик ишлов бериш имкониятлари мавжуд.

Бош корхона бўлмиш «Ўзбеккимёмаш» заводи ISO 9001:2000 сифат менежменти системаси бўйича аттестациядан ўтган ва сертификатланган.

Корхона устави   

 

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 111708, Чирчиқ ш., Менделеев кўчаси, 8

Телефонлар: (+998 70) 715-34-26, 716-57-96

Факслар:(+998 70) 716-44-73, 715-35-89

E-mail: info@ogcm.uz

Сайт:  http://ogcm.uz/

Иш тартиби:

  • душанбадан – жума кунларигача соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди
  • тушлик вақти 12:00-13:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Координаталари:  Кенглик – 41.46135019343613 Узунлик - 69.58433389663696

(Google Earth – 41°27'40.86"N 69°35'03.60"E)

Сўнгги ўзгартириш: 15.09.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech