Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«O‘ZNEFTMAHSULOT» акциядорлик жамияти

«O‘ZNEFTMAHSULOT» акциядорлик компанияси (кейинги ўринларда «Компания» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2154 сонли фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли, 2003 йил 19 майдаги 225-сонли, 2003 йил 12 июндаги 265-сонли, 2003 йил 21 октябрдаги 460-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446 -сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сонли қарори, «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувининг 2003 йил 23 октябрдаги 22-сонли қарори, Давлат мулк қўмитасининг 1999 йил 13 июлдаги 139 к-ПО сонли, 2000 йил 24 июлдаги 118 к-ПО сонли, 2003 йил 10 июлдаги 95 к-ПО сонли, 2004 йил 21 апрелдаги 56 к-ПО сонли, 2004 йил 6 декабрдаги 171к-ПО сонли буйруқлари, «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувчилар Кенгашининг 2006 йил 8 ноябрдаги 1-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг 2007 йил 25 апрелдаги 13к-ПО сонли буйруғига асосан тузилган.

Компания очиқ акциядорлик жамияти бўлиб, унинг акцияларига ихтиёрий юридик ва жисмоний шахслар эгалик қилишлари мумкин.

Компания юридик шахс сифатида ўзининг мустақил балансида ҳисобда турадиган алоҳида мулкига эга.

Компаниянинг бошқарув органлари Акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Дирекция ҳисобланади.

Кузатув кенгаши 7 (етти) аъзодан иборат бўлиб, улар бир йиллик муддатга сайланадилар. Кузатув кенгашининг аъзоси шу Компаниянинг меҳнат шартномаси асосида ёлланиб ишлайдиган ходими бўлиши мумкин эмас.

 

Боғланиш учун маълумот:                                   

Бошқарув раиси

Файзиев Музаффар Юсупалиевич

Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

Саттаров Умид Юсупович

Бош муҳандис

Абдукаримов Рустамбек Сабирджанович

Бошқарув раисининг ўринбосари

Усмонов Камолиддин Аловуддин ўгли

 

Дирекция ваколатларига Компаниянинг кундалик фаолиятини бошқаришга оид барча масалалар киради, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг мутлақ ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

Компания Дирекцияси Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши чиқарган қарорларнинг бажарилишини ташкил қилади.

Компания таркибига кирувчи унитар корхоналар ва «Таъсис-Ўқув» ўқув маркази юридик шахслар бўлиб (филиаллардан ташқари), ўз фаолиятларини Компания Устав фондига ўтказилган давлат мулкини хўжалик юритиш асосида бошқариш ҳуқуқига асосланган ҳолда амалга оширадилар.

Компаниянинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • углеводород хом ашёсини (нефть ва газ конденсатини) қайта ишлаш, нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газни Ўзбекистон Республикасининг халқ хўжалик комплекси ва аҳолисини узлуксиз таъминлаш учун етарли ҳажм ва ассортиментларда ишлаб чиқариш;
  • тақсимот режаларига мувофиқ ўрнатилган тартибда нефть маҳсулотлари ва суюлтирилган газни истеъмолчиларга етказиб бериш, шу жумладан транзит қилиш бўйича шартномалар тузиш, шартномаларнинг тузилиши ва бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш;
  • · хорижий инвесторлар иштирокида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда корхоналар ва қўшма корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантириш;
  • тизим ривожининг долзарб муаммоларини ҳал этишга қаратилган прогрессив, илмий-техникавий ва инвестицион сиёсатни олиб бориш, нефть маҳсулотлари ва газни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва тарқатиш жараёнларига замонавий техника ва технологияларни жорий қилиш, нефть маҳсулотлари ва газнинг миқдор ва сифат жиҳатидан бус-бутун сақланишини таъминлаш, ёнғин хавфсизлиги, хавфсизлик техникаси ва экология талабларига риоя қилинишини таъминлаш, автоматлаштирилган бошқарув тизимларини яратиш;
  • ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
  • ишлаб чиқариш, тижорат ва илмий-техникавий фаолиятга сармоялар киритиш;
  • илмий-техникавий ишланмалар, маҳсулотлар стандартизацияси ва унификацияси, ишлаб чиқариш экологияси ва компания иштирокчилари — меҳнат жамоалари учун ижтимоий дастурларни амалга ошириш соҳаларидаги стратегия ва тактикаларни шакллантириш;
  • ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳамда маҳсулот ва хизматларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини ошириш;
  • меҳнат ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, нефтни қайта ишлаш заводларида, унитар корхоналар ва уларнинг филиалларида, АЁҚШ ва КАЁҚШларда техника ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини бажариш;
  • «O‘zneftmahsulot» АК ходимларини Компания мақсад ва вазифаларига жавоб берадиган қилиб танлаб олиш, жой-жойига қўйиш, ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

Компания ўз хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўз-ўзини молиявий таъминлаш, акциядорлар ва меҳнат жамоаларининг моддий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш принциплари асосида фойда олиш мақсадида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 3 ноябрдаги 228-сонли қарорига мувофиқ Компания таркибига «O‘zneftmahsulot» АК аппарати, 2 та нефтни қайта ишлаш заводи (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, шу жумладан Олтиариқ ёқилғи корхонаси, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи), 23 та нефть базаси, 43 та филиал, 6 та филиал — комплекс автосервис пунктлари (нефть базалари филиаллари), 2 та очиқ акциядорлик жамияти («Нефттаъминот» ОАЖ Тошкент шаҳрида ва «Косон» ОАЖ Косон шаҳрида), 1 та ўқув маркази («Таъсис-Ўқув» ўқув маркази Тошкент шаҳрида) киради.

Корхона устави   

 

Манзил:  100187, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улугбек тумани, Ф. Хўжаев кўчаси, 143.

Телефонлар: (+99871) 269-19-58, (+99871)  269-16-33

Факс:(+99871) 269-16-35

E-mail: unm@unm.uz

Сайт:  http://unm.uz/

Иш тартиби:

  • душанбадан – жума кунларигача соат 9:00 дан 18:00 гача
  • тушлик вақти 13:00-14:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Мўлжал: Академгородок

Координаталари: Кенглик – 41.33354588205114 Узунлик - 69.34236645698547

(Google Earth – 41°20'00.76"N 69°20'32.51"E)

Сўнгги ўзгартириш: 18.07.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech