Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«ИГИРНИГМ» ОАЖ

«ИГИРНИГМ» ОАЖ — «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг нефть ва газ геологияси, нефть ва газ конларини излаш ва қидириш, конларнинг нефть ва газга бойлигини баҳолаш бўйича бош институт ва Ўзбекистонда олиб бориладиган геология-разведка ишларидаги стратегик ва тактик йўналишларни белгилаб берувчи асосий ижрочилардан бири ҳисобланади.

Нефть ва газ конлари геологияси ва разведкаси институти — Ўзбекистондаги нефть ва газга оид геологик-разведка ишларини илмий жиҳатдан таъминлаб турувчи ягона муассаса.

 

Боғланиш учун маълумот:                                   

Бош директор

Абдуллаев Гайбулла Сайфуллаевич 

Илмий ишлар бўйича директор

Хайитов Норбута Шаймарданович

Умумий масалалар директор

Мухамедкаримов Кабилжон Гафурович

 

Тадқиқот йўналишлари:

  • Стратиграфия ва литология
  • Нефть ва газга бой ҳудудларни геологик жиҳатдан ўрганиш
  • Ўзбекистон ер ости қатламларининг нефть ва газга бойлиги даражасини зонал ва локал прогноз қилиш
  • Нефть ва газ геофизикаси
  • Қатлам физикаси
  • Кон геологияси
  • Нефть ва газ гидрогеологияси
  • Излаш-қидириш ишларининг тезкор таҳлили
  • Жинслар, тарқоқ органик модда, нефть, газ ва конденсатлар геохимияси
  • Углеводородлар захираларини ҳисоблаш, баҳолаш ва қайта ҳисоблаш
  • Информацион-аналитик таъминот
  • Геоэкология

Институт инвесторлар учун инвестицион блокларнинг геологик тузилиши ҳамда нефть ва газга бойлиги истиқболларини аниқлаб бериш ишларини бажаради, шунингдек хорижий компанияларнинг геологик-разведка ишлари устидан мониторинг олиб боради.

«ИГИРНИГМ» ОАЖ қошида қуйидаги мавзулардаги докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича Ихтисослашган Кенгаш фаолият кўрсатмоқда:

  • Нефть ва газ конлари геологияси, уларни излаш ва қидириш;
  • Нефть ва газ конларини ишлаб тайёрлаш ва эксплуатация қилиш;
  • Бурғ қудуқларини бурғилаш.

Корхона устави 

 

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100059, Тошкент шахри, У. Носир кўчаси - 114

Телефонлар: (+99871) 250-92-15, 250-92-22,  250-92-26

Факс: (99871) 250-92-15

Сайт: http://www.ing.uz/

Email: igirnigm@ing.uz

Иш тартиби:

  • душанбадан – жума кунларигача соат 8:00 дан 17:00 гача ишлайди
  • тушлик вақти 12:00-13:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Координаталари: Кенглик – 4141.26404562370623 Узунлик - 9.22966539859772

(Google Earth – 41°15'50.56"N 69°13'46.79"E)

Сўнгги ўзгартириш: 16.03.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech