Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446 сонли “«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорига асосан «O‘zgeoburg‘uneftgazqazibchiqarish» акциядорлик компаниясини қайта ташкил этиш натижасида тузилган.

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» компанияси нефть ва газ конларини ишлаб тайёрлаш, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, табиий газни қайта ишлаш билан шуғулланади.

Компания таркибига қуйидаги ташкилотлар киради:

· Ўзбекистондаги нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, табиий газни қайта ишлаш ва суюлтирилган газ, олтингугурт, барқарор конденсат ва полиэтилен ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи энг йирик корхоналар: «Муборакнефтгаз» УШК, «Шуртоннефтгаз» УШК, «Андижоннефт» ОАЖ, «Жарқўрғоннефт» ОАЖ, «Устюртгаз» УШК, «Газлинефтгазқазибчиқариш» УШК, «Шуртон газкимё мажмуаси » УШК, «Муборак ГҚИЗ» УШК;

· таъмирлаш-қурилиш корхоналари: «Нефтгазқурилиштаъмирлаш» ОАЖ трест майдончаси, «Нефтгазтаъмир» ОАЖ, «Maxsusenergogaz» ОАЖ;

· сервис корхоналари: «Узнефтгазқудуқтаъмирлаш» ОАЖ, «Нефтгазтадқиқот» ОАЖ, «Нефтгазмеъёр» ОАЖ, «Ўзнефтгазинформатика» ОАЖ ва бошқалар;

· транспорт корхоналари: «Хожиобод технологик транспорт бошқармаси» ОАЖ, «Муборакнефтгазтранс» ОАЖ;

· нефть ва газни қазиб чиқарувчи ва нефтни қайти ишловчи қўшма корхоналар: «Кўкдумалоқгаз» ҚК, «Ҳисорнефтьгаз» ҚК, «Узмалойл» ҚК, «Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш» ҚК.

2007.01.01га келиб республикада нефтни қазиб чиқариш 64 та конда амалга оширилар эди. 23 та кон ишлашга тайёрланиб, консервация қилиб қўйилган, 19 та кон разведка жараёнида эди.

Табиий газ захиралари

154 та кон бўйича табиий газ захиралари қидириб топилган бўлиб, улардан 70 таси ишлаб тайёрланмоқда. 53 та кон саноат ўзлаштирилишига тайёрлаб қўйилган. Хом ашё базасини кўпайтириш учун лицензияланган ҳудудларда конларни бурғилаш ва ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Республиканинг Устюрт минтақаси янги конларни очиш учун энг истиқболли ҳудуд ҳисобланади.

Компания корхоналари таклиф қилаётган маҳсулотлар ассортименти:

· Магистраль газ қувурларига узатиладиган ёнувчи табиий газ

· Коммунал-маиший истеъмол учун мўлжалланган углеводородли суюлтирилган газ

· Автомобиль транспорти учун мўлжалланган углеводородли суюлтирилган газ

· Барқарор газ конденсати

· Техникавий суюқ газ олтингугурти

· Техникавий қумоқланган газ олтингугурти

· Техникавий грануляцияланган газ олтингугурти

· Полиэтилен қувурлар

· Полиэтилен плёнка

Маҳсулотларнинг барчаси сертификатланган.

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» компаниясида сифат менежменти (ISO 9001), касбий соғлиқ ва хавфсизлик (OHSAS 18001), экологик менежмент (ISO 14001) бўйича халқаро стандартлар талабларига мувофиқ равишда босқичма-босқич бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва сертификатлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги БМТ Асосий Конвенциясининг Киото Протоколини ратификация қилгани боис «Ўзнефтгазқазибчиқариш» компанияси Соф тараққиёт механизми доирасида зарарли чиқиндилар миқдорини чеклаш ва қисқартиришга оид инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадлари учун халқаро молиявий ташкилотлар, хорижий мамлакатлар ва компанияларнинг инвестицияларини ҳамда замонавий технологияларни жалб қилиши мумкин.

Компания ходимларининг умумий сони 22087 кишидан иборат бўлиб, улардан раҳбарлар — 1249 нафар, мутахассислар — 2449 нафар, хизматчилар — 281 нафар, ишчилар — 18108 нафар.

Компания устав фонди 2007.01.10 га келиб 457 736 495 минг сўмни ташкил этади. Акциялар пакети қуйидаги тарзда тақсимланган: 51% — «Ўзбекнефтгаз» МХК улуши, 48,057% — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг улуши ва 0,943% — имтиёзли акциялар эгаларининг улуши.

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» компаниясининг олий бошқарув органи бўлиб Акциядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадиган Кузатув кенгаши Компания фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини амалга оширади. Компаниянинг кундалик молиявий-хўжалик фаолиятини коллегиал ижро органи — Дирекция бошқариб боради.

Боғланиш учун маълумот:

LAVOZIMI

 

Qabul qilish vaqti

Boshqaruv raisi

XAQBERDIYEV DILSHOD MURODOVICH

Payshanba, juma kuni Soat 09.00dan 11.00 gacha

Boshqaruv raisining birinchi o’rinbosari Bosh muhandis

SHEROV Rustam  Chuliyevich

Dushanba kuni Soat 09.00dan 11.00 gacha

Boshqaruv raisining konlarni ishlatish bo’yicha o’rinbosari

KARIMOV Alimaxmud Kenjayevich

Seshanba kuni Soat 09.00dan 11.00 gacha

Boshqaruv raisining iqtisodiyot bo’yicha o’rinbosari

TURDIBAYEV Alisher Abduvasikovich

Chorshanba kuni Soat 09.00dan 11.00 gacha

 

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси хорижий инвестицион компанияларни Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ саноатини ривожлантиришда иштирок этишга таклиф этади. Янги ва илғор технологияларни жорий қилиш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматизациялаш, ишлаб тайёрланаётган нефть ва газ конларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш имкониятлари хорижий компанияларга ўз маблағларини углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш, шунингдек, газни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш ва реконструкция қилиш ва бу билан газ-кимё саноатини диверсификациялаш истиқболларига бой лойиҳаларга жойлаштириш учун кенг фаолият майдонини очиб беради.

Корхона устави 

 

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 66

Телефон: (+99871) 235-88-21

Факслар:(+99871) 235-83-37, (+99871) 234-86-79

E-mail: info@ungd.uz

Сайт: http://www.ungd.uz/

Иш тартиби: 

  • душанбадан – жума кунларигача соат 9:00 дан 18:00 гача
  • тушлик вақти 13:00-14:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Мўлжал:  Минор м.бек., «Қозоқстон»кинотеатри

Координаталари:  Кенглик – 41.328051429376615 Узунлик - 69.28398013114929

(Google Earth – 41°19'40.98"N 69°17'02.32"E)

Сўнгги ўзгартириш: 18.07.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech