Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзгеобурғинефтгаз» акциядорлик компанияси

«Ўзгеобурғинефтгаз» акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446 сонли “«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорига асосан «O‘zgeoburg‘uneftgazqazibchiqarish» акциядорлик компанияси негизида тузилган.

«Ўзгеобурғинефтгаз» АКнинг асосий фаолияти компания таркибига кирувчи, нефть ва газга оид геологик-разведка ишларини, эксплуатацион бурғ қудуқларини бурғилаш ишларини ҳамда нефть-газ минораларини қуриш ишларини амалга оширувчи шуъба, унитар-шуъба корхоналари ва акциядорлик жамиятларининг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш ҳамда уларга методик раҳбарлик қилишдан иборат.

«Ўзгеобурғинефтгаз» компаниясининг олий бошқарув органи бўлиб Акциядорлар умумий йиғилиши ҳисобланади.

Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадиган «Ўзгеобурғинефтгаз» АКнинг Кузатув кенгаши умумий рахбарликни амалга оширади ва Компания фаолиятининг устивор йўналишларини белгилайди.

Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадиган «Ўзгеобурғинефтгаз» АК Дирекцияси Компаниянинг кундалик молиявий-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Компания Акциядорлари умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши чиқарган қарорларнинг бажарилишини таъминлайди.

Боғланиш учун маълумот:                                   

Бош директор

Хусенов Шерзод Ўткирович 

Бош директор биринчи ўринбосари — бош мухандис

Маманов Бахром Файзуллаевич 

Бош директор ўринбосари — бош геолог

Сафаров Завки Холмурадович 

Иқтисодиёт бўйича Бош директор ўринбосари

Алимардонов Носиржон Бердиевич 

«Ўзгеобурғинефтгаз» АК таркибига 15 та акциядорлик жамияти ва 8 та шуъба корхонаси киради:

Геофизикавий, бурғилаш ва илмий-разведка корхоналари:

  • «Ўзбекгеофизика» ОАЖ (Тошкент ш.)
  • «Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари» ОАЖ (Қўқон ш.)
  • «Бухоронефтгазпармалаш» ОАЖ (Қоровулбозор ш.)
  • «Кашқадарё пармалаш ишлари» ОАЖ (Қарши ш.)
  • «Сурхон пармалаш ишлари» АЖ (Қумқўрғон ш.)
  • «Косон нефтгаз разведка экспедицияси» ШК (Косон ш.)
  • «Ҳисоролди нефтгаз разведка экспедицияси» ШК (Гузар ш.)
  • «Қоровулбозор нефтгаз разведка экспедицияси» ШК (Қоровулбозор ш.)
  • «Олот нефтгаз разведка экспедицияси» ШК (Олот ш.)
  • «Устюрт разведка-бурғилаш бошқармаси» ШК (Қўнғирот ш.)
  • «Геобурғинефтгазсервис» ШК (Қарши ш.)

Сервис корхоналари:

  • «Узпарқурилиш» ОАЖ (Қоровулбозор ш.)
  • «Нефть ва газ қудукларини синаш» ОАЖ (Косон ш.)
  • «Минора қуриш экспедицияси» ОАЖ (Қарши ш.)
  • «Узпартаъминот» ОАЖ (Қоровулбозор ш.)
  • «Қашқадарё нефтгаз қурилиш ва таъмирлаш» ОАЖ (Қарши ш.)
  • «Техник таъминлаш ва бутлаш» УШК (Қарши ш.)
  • «Тармоқлараро ўқув курс комбинати» УШК (Қарши ш.)

Автотранспорт корхоналари:

  • «Ўзпаравтотранс» ОАЖ (Қоровулбозор ш.)
  • «Қашқадарё технологик транспорт» ОАЖ (Қарши ш.)
  • «Сарбон нефтгаз» ОАЖ (Тошкент ш.)
  • «Бухоронефтгазавтонақл» ОАЖ (Когон ш.)
  • «Ўзпартампонаж» ОАЖ (Қоровулбозор ш.)

Корхона устави

 

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Кашкадарья вилояти, 180100, Карши шахри, Мустакиллик кўчаси, 35.

Телефон: (+99875) 221-16-40

Факс: (+99875) 221-16-17

E-mail: info@uzgbng.uz

Сайт:  http://uzgbng.uz/

Иштартиби: 

  • душанбадан – жума кунларигача соат 8:00 дан 17:00 гача
  • тушлик вақти 12:00-13:00
  • дам олиш кунлари - шанба, якшанба

Мўлжал: почта ва вилоят хокимияти

Координаталари: Кенглик – 38.83898893129002 Узунлик - 65.79988181591034

(Google Earth – 38°50'20.36"N 65°47'59.57"E)

Сўнгги ўзгартириш: 06.03.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech