Аудит комиссияси

Печать

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 аъзодан иборат тафтиш комиссияси сайланади.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тафтиш комиссиясининг таркиби:

Маматов Шавкат Куванович — Давлат активларини бошқариш маркази бўлим бошлиғи;

Химматов Абдинаби Халилович  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилигида бўлим бошлиғи;

Махмудов Бекзод Неъматович — Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида бошқарма бошлиғи ўринбосари.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонун хужжатлари ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг устави билан белгиланади.

Тафтиш комиссияси «Ўзбекнефтгаз» АЖда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг 
ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарувчилар кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

Сўнгги ўзгартириш: 06.01.2018