«O’ZLITINEFTGAZ» акциядорлик жамияти ҳақида маълумоти

Печать

«O’ZLITINEFTGAZ» акциядорлик жамияти — Ўзбекистон нефт-газ тармоғи объектларини қуриш ва углеводород хом ашёси конларини жиҳозлаш ва ишлаб чиқишни комплекс илмий-лойиҳалаш йўналишини таъминловчи Ўзбекистон нефт-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти асосий тармоғидир. Институт ЎртаОсиёгазИТИ, ЎртаОсиёнефтЛИТИ, Ўзгипрогаз, ЎЗгазИТИ, Нефтгазқурилишлойиҳа ва «Ўзбекнефтгазгеология» ИГБ ОМЭ собиқ илмий ва лойиҳа ташкилотлари асосида ташкил топди.

Ҳозирги кунда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ — республика нефтгаз тармоғи илмий-лойиҳа вазифаларини ечиш бўйича илмий ходимлар ва мутахассисларнинг юқори илмий-техникавий салоҳиятини ва бой тажрибасини бирлаштирган йирик марказдир. «O’ZLITINEFTGAZ» АЖда 498 нафар муҳандис-техник ходимлар, шулардан 4 фан докторлари, 12 фан номзодлари фаолият юритадилар. Охирги 12 йил давомида жамият томонидан 35 патент ва муаллифлимк гувоҳномалари, шу билан бирга ЭҲМ учун дастур ишлаб чиқилишига — 11 муаллифлик гувоҳномалари олинди. Барча дастурлар ва 12 патентлар жорий қилинди ва уларни жорий этиш давом этмоқда. Жорий этишдан тасдиқланган иқтисодий самара таъминан 10 млрд. сўмни ташкил қилади. 2010 йилда «O’ZLITINEFTGAZ» АЖ Ўзбекистон Республикаси Давлат патент бошқармаси томонидан ўтказилган танловда ЭҲМ учун ишлаб чиқилган дастурига учинчи ўрин муносиб берилди ва рағбатлантирувчи мукофот билан тақдирланди.

«O’ZLITINEFTGAZ» АЖ ISO 9001:2000 бўйича сифат менежменти тизимига TÜVCERT халқаро органининг Сертификатини 2005 йилда олган биринчи Ўрта Осиё ўлкаси илмий ва лойиҳалаш ташкилоти ҳисобланади.

Сўнгги ўзгартириш: 07.12.2017