Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

“ИГИРНИГМ” АЖ илмий фаолияти хакида маълумот

«Ўзбекнефтегаз» МХК тасарруфидаги «ИГИРНИГМ» АЖ нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви билан шуғулланадиган бош илмгоҳ ҳисобланиб, нефт ва газга истиқболли объектларни аниқлаш, янги углеводород (УВ) хом ашё уюмлари ва конларини очиш борасида асосий фундаментал ва илмий амалий тадқиқот ишларини олиб боради.

Институт 1959 йилда ташкил этилган бўлиб, ўзининг шу йиллар даврида кўрсатган иш фаолияти билан нефт ва газ геологияси бўйича Ўзбекистонда кўзга кўринган илмий марказ сифатида танилди. Ҳозирда илмгохда 225 та юқори малакали мутахасислар, жумладан 5 та фан доктори ҳамда 26 та фан номзодлари илмий тадқиқот ишлари олиб боришмоқда.

«ИГИРНИГМ» АЖ да 20 дан ортиқ йўналишда илмий тадқиқот ишларини бажарувчи лабораториялар, УВ хом ашёси захиралари ва ресурсларини ҳисоблаш ва қайта ҳисоблаш Маркази, бурғилаш ишлари бўйича технологик илмий-тадқиқот Маркази ҳамда Қўқон ва Косон шахарларидаги дала партияларида қудуқларда геологик-геофизик тадқиқотлар, газоконденсат бўйича синов ишлари олиб борувчи филиаллар мавжуд.

Институтнинг илмий фаолияти йўналишлари:

  • Ўзбекистоннинг ер қаъри геологик тузилишини ўрганиш, Республикамиз ҳудудининг нефт ва газга истиқболлилигини аниқлаш;
  • УВ хом ашёси ресурсларини баҳолаш, нефт ва газ учун геологик-разведка ишларининг устувор йўналишларини асослаш;
  • замонавий компьютер воситалари, таъминланган дастур ва мавжуд маълумотлар базасига таяниб ер қаърининг нефт-газлилигини регионал, зонал ва маҳаллий башоратлари;
  • излов-разведка ишларига илмий ёндашув;
  • қазилган қудуқларнинг тезкор геофизик таҳлили асосида улардаги мавжуд махсулдор қатламлар башорати бўйича хулоса бериш;
  • нефт, газ ва конденсат заҳираларини ҳисоблаш, қайта ва мукаммал ҳисоблаш ҳамда заҳираларнинг таҳлили;
  • Ўзбекистон Республикаси углеводород хом ашё баланси ва нефт-газ конларининг давлат Реестрини тузиш;
  • геологик-иқтисодий тадқиқотлар ҳамда нефт-газ конларида бажарилган геологик-разведка ишларининг рентабеллигини (унумдорлигини) баҳолаш;
  • геологик-разведка, экологик ишлар мониторинги ва атроф-муҳит муҳофазаси билан боғлиқ меърий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • керн, шлам, қатлам флюиди (нефт, газ, сув) намуналарини лаборатория шароитидаги илмий таҳлили ҳамда нефт ва конденсатнинг товарлик тавсифлари;
  • жорий, йиллик, ўрта ва узоқ муддатли геология-қидирув ишлари дастурларини тузиш;
  • бурғиланадиган чуқур нефт-газ қудуқларини техника ва технологияларини такомиллаштириш ва бурғилаш корхоналарига бевосита илмий-амалий ёрдам кўрсатиш;
  • разведка ва қазиб чиқариш қудуқларида газогидродинамик, газоконденсат ва гидрогеологик тадқиқотларни бажариш;
  • нефт ва газга истиқболли инвестицион ҳудудларни аниқлаш ва уларда босқичма-босқич олиб бориладиган геологик-разведка ишларини геологик-иқтисодий жихатдан асослаш;
  • Ўзбекистон Республикасининг нефт-газли регионлари ва инвестицион блоклари учун бажариладиган геологик-разведка ишлари дастури тузилгандан ва амалга оширилгандан сўнг олинадиган самара мониторингини тузиш.

Сўнгги ўзгартириш: 14.06.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech