Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Соҳа ходимлари учун кўп қаватли турар жой биноси қурилди

«Баркамол авлод йили» дастури доирасида Тулей магистрал газ қувурлари бошқармаси («Урганчтрансгаз» ШК) томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида ёш мутахассислар оилалари учун барпо этилган беш қаватли 75 хонадонли турар жой биноси фойдаланишга топширилди.

Ушбу бинони лойиҳалаштиришда минтақанинг иқлимий хусусиятлари инобатга олинди – маҳаллий трансформатор ва қозонҳона станциялари қурилди ва бу жараёнда замонавий қурилиш материаллари қўлланилди. Шу билан бирга турар жой биносини мактаб, болалар боғчаси ва хизмат кўрсатиш масканлари билан боғловчи масофаси 1,5 км га тенг йўл ўтказилди.  

Сўнгги ўзгартириш: 09.11.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech