Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг «Баркамол авлод йили» тармоқ дастурини амалга оширишнинг бориши тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010-йил 27-январдаги ПҚ-1271-сонли «Баркамол авлод йили» давлат дастури тўғрисида»ги қарорини ижро этиш мақсадида холдинг компанияси ва унинг бўлинмалари томонидан 2010 йил давомида умумий қиймати 33,2 млрд. сўмга тенг бўлган қатор муҳим тадбирлар амалга оширилди.  

Хусусан, кам таъминланган ва серфарзанд оилаларга қарийб 1 млрд. 154 млн. сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди, соҳа ходимлари бўлган ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш учун 651,5  млн. сўм, «Соғлом она - соғлом бола» тамойили асосида соғлом авлодни тарбиялаш чора-тадбирларини кучайтириш учун 1 млрд. 115 млн. сўм миқдорда маблағ ажратилди, ёзги соғломлаштириш масканларида болалар мазмунли дам олишини ташкиллаштириш ҳамда 2 та коллеж ва спорт мажмуасини қуриш учун 11,8 млрд. сўмга тенг маблағ йўналтирилди.   

Сўнгги ўзгартириш: 09.11.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech