Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Функционал вазифалари

Қазиб олувчи корхоналарнинг хом ашё базаларини оширишга ёрдам берадиган нефт ва газ конларини топиш бўйича геологик қидирув ишларининг стратегик, устувор йўналишларини аниқлайди ва мувофиқлаштиради. Ягона илмий-техник сиёсатни олиб бориш, илмий прогнозлаш, конда қазиб олиш ишларини йўлга қўйиш ва қатламлардан нефт ва газ олиш унумдорлигини ошириш услубларини такомиллаштириш борасидаги ишларни мувофиқлаштиради. Нефт-газ тармоғи корхоналарида технологик жараёнлар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг юқори техник даражаси, стандартлаштирилган ва унификациялашган маҳсулотлардан фойдаланишни таъминлайдиган ривожлантиришнинг истиқболли дастур ва концепцияларини ишлаб чиқишда иштирок этади. Нефт ва газ захиралари ўсишини таъминлаш, нефт ва газ бўйича геологик (геофизик, бурғулаш, тажриба-услубий, тематик, лойиҳавий) қидирув ишларини янада ривожлантириш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштиради. Нефт ва газ қазиб олиш саноатининг хом ашё базасини ривожлантириш бўйича истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва бунинг учун зарур бўлган маблағларни белгилашда иштирок этади. Импорт орқали етказиб берилаётган ва ички бозорда сотиб олинаётган моддий-техникавий ресурсларнинг маркетинг тадқиқотлари ўтказилишини уюштиради. Нефт-газ тармоғи ривожланиши прогнозларини (қисқа, ўрта ва узоқ муддатли) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкиллаштиради. Углеводородли хом ашёни қазиб олишни ошириш, янги нефт-газ объектларини ишга туширишни тезлаштириш, қазиб олиш ишларини жадаллаштириш ва конларни ўзлаштириш борасида замонавий услублар бўйича тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар жорий этилишини ташкил қилади. Технологик тайёргарликнинг техник даражасини ошириш, нефт ва газ сифатини яхшилашни таъминлайдиган замонавий юқори самарали технологиялар, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш режимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни (нефт ва газни қайта ишлайдиган корхоналар учун) уюштиради. Газни транспортда ташиш ва ер остида сақлаш, газ таъминоти барқарорлиги, ишлаб чиқаришнинг техник тайёргарлигини ошириш, газни трубопроводлар орқали узатишнинг асосий технологик тизимлари ҳамда газни ер остида сақлаш объектларининг самарали ишлаши бўйича ишлаб чиқариш бўлинмаларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини ташкил қилади. Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик хизматининг фаолиятини мувофиқлаштиради, холдинг компанияси бўлинмаларининг режаларини бажариш, ишларини сарҳисоб қилиш ва фаолиятини баҳолаш бўйича маълумотларни тезкор йиғиш ишларини назорат қилади. Тармоқ корхоналари ва ташкилотларининг ишлаб чиқаришини метрологик таъминлаш, ўлчашларнинг аниқлигини белгилайдиган давлат стандартлари ва меъёрий ҳужжатлар жорий этилишини уюштиради. Саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси соҳасида тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда саноат хавфсизлиги, профессионал хавфсизлик ва меҳнат муҳофазаси тизимини тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича тадбирларни тайёрлаш ва жорий этишни ташкиллаштиради. Ишбилармон шериклар билан алоқаларни йўлга қўяди, ташқи алоқаларни кенгайтириш ва тажриба алмашиш учун керакли маълумотларни йиғиш тизимини ташкил қилади. Республика Президенти ва Ҳукуматининг Қарорлари ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Компания раҳбариятининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади. Компания фаолиятининг масалалари бўйича комиссиялар ишида ҳамда Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилишлари ва Компания кенгашларида иштирок этади. Юқори турган ташкилотлар ва компания раҳбарияти учун керакли маълумотларни ҳамда бошқарув ваколатига мансуб бўлган масалалар бўйича ҳисоботлар ва бошқа материалларни ўз вақтида тузиш ва тақдим этишни уюштиради. Белгиланган вазифаларни ҳал қилишга турли масалалар (ҳуқуқий, техник, молиявий ва ҳ.к.) бўйича маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилади. Кооперацион алоқаларни ривожлантиришга ёрдам беради, бошқа вазирлик, идора ва халқаро институтлар ҳамда бошқа соҳалар ва давлатларнинг корхоналари ва компаниялари билан ҳамкорлик қилади, Бош бошқарма ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро кенгашлар, конференциялар ва семинарларда иштирок этади.

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech