Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Функционал вазифалари

«Узбекнефтегаз» акциядорлик жамиятини ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг капитал курилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилади.

Қурилиш-монтаж ишларини ташкил этишнинг асосий шакли сифатида объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда барпо этишга ўтишни таъминлаш, қурилиш фаолиятида шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтиради.

«Узбекнефтегаз» акциядорлик жамиятини ишлаб чиқариш бошқармалари билан биргаликда капитал курилиш ва жорий режаларни тузиш ишларига раҳбарлик қилади.

Иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади.

Мухандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этади.

Сўнгги ўзгартириш: 21.09.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech