Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Функционал вазифалари

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ҳамкорликда холдинг компанияси ва унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. 

Бозор конъюнктурасини ҳисобга олиб, холдинг компаниясининг стратегик мақсадлари, ривожланиш истиқболларига мувофиқ иқтисодиёт ва молия маблағларини бошқариш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ишларига раҳбарлик қилади. 

Молиявий оқимларни таҳлил қилади ва баҳолайди, уларни барқарорлаштириш чораларини ишлаб чиқади. 

Кредит олиш масалалари бўйича кредит ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. 

Холдинг компаниясининг ишлаб чиқариш бошқармалари билан биргаликда истиқболли ва жорий режаларни тузиш ишларига раҳбарлик қилади. 

Маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича сарф-харажатлар режаларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш, чиқимларини камайтиришга қаратилган таклифларни тайёрлайди. 

Холдинг компаниясининг тўлаш қобилиятини таъминлаш ва олинадиган фойдани кўпайтириш, маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш чоралари кўрилишини таъминлайди. 

Бухгалтерия, солиқ, статистика ва бошқарув ҳисобини юритиш талабларига мувофиқ молиявий бошқариш бўйича ахборот тизимини такомиллаштиришга ёрдам беради. 

Ички ва ташқи фойдаланувчиларга зарурий молиявий маълумотлар тақдим этилишини таъминлайди. 

Холдинг компанияси фаолиятининг молиявий натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, молиявий бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнларида юзага келадиган ўзаро даъволарни кўриб чиқиш ишларини ташкиллаштиради ва уларни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал қилиш чораларини кўради. 

Унга берилган ҳуқуқ ва ваколатлар доирасида барча масалалар бўйича қарорларни қабул қилади. 

Объектларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва қуриш бўйича ишларни ўз вақтида молиялаштириш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилади. 

Бош молиявий-иқтисодий бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади, ходимлар малакасини ошириш ишларини уюштиради, тармоқ корхоналари ва ташкилотлари ходимларига иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича услубий ёрдам кўрсатади. 

Сўнгги ўзгартириш: 20.10.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech